UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  19 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

ЕЧЛ. "H" гуруҳи. 2-тур превьюси Янгиликлар

ЕЧЛ. "H" гуруҳи. 2-тур превьюси

Бугун Европа чемпионлар лигаси "H" гуруҳида 2-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

Биринчи турда "Лион" ўз уйида "Динамо Загреб"ни ўз уйида 3:0 ҳисобида таслим қилди. "Ювентус" ва "Севилья" ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмаган эди - 0:0.

"Севилья" ва "Лион" УЕФА мусобақаларида илк бор тўқнаш келишади. "Лион" Испаниядаги охирги 4та ўйиннинг 2тасида ғолиб чиққан.

"Динамо Загреб" ва "Ювентус" ҳам УЕФА байроғи остида биринчи марта тўқнаш келишади. "Динамо" 2001 йилдан буён илк бор еврокубокларда Италия клубига қарши ўйнайди. "Ювентус" еврокубокларда 17та ўйиндан буён ютқазмаяпти - 10 ғалаба, 7 дуранг.



"Севилья" - "Лион"

27 сентябрь. Севилья. "Рамон Санчес Писхуан" стадиони.
Бош ҳакам
- Бас Нейхейс (Голландия).

Тахминий таркиблар:

"Севилья": Рико; Мариано, Меркадо, Пареха, Эскудеро; Иборра, Н'Зонзи; Витоло, Насри, Корреа; Васкес.
Ўйнамайди: Тремулинас, Каррису, Рами

"Лион": Лопеш; Янга-Мбива, Маммана, Морель; Гаспар, Ферри, Гоналон, Толиссо, Рыбус; Корне; Фекир.
Ўйнамайди: Калюлю, Жалле, Гренье, Ляказетт, Рафаэл



"Динамо" Загреб - "Ювентус"

27 сентябрь. Загреб. "Максимир" стадиони.
Бош ҳакам -
Мануэл де Соуза (Португалия).

Тахминий таркиблар:

"Динамо": Шемпер; Шитум, Сигали, Бенкович, Пиварич; Судани, Машаду, Жонас, Павичич, Антолич; Фернандес.
Ўйнамайди: Стоянович, Мэцел, Карими

"Ювентус": Буффон; Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини; Дани Алвес, Хедира, Эрнанес, Пьянич, Алекс Сандро; Игуаин, Дибала.
Ўйнамайди: Маркизио, Ругани, Асамоа, Бенатия
Сўроқ остида: Стураро

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика