ЕЧЛ. 6-турнинг энг яхши футболчиси маълум бўлди
13 дек 2019 16:52
Янгиликлар
ЕЧЛ. 6-турнинг энг яхши футболчиси маълум бўлди
Европа чемпионлар лигаси 6-турининг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус Европа чемпионлар лигаси 6-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жезус "Сити"нинг гуруҳ босқичидаги сўнгги, "Динамо" (4:1)га қарши ўйинда хет-трик қайд этди.
У ЕЧЛда 10тадан ортиқ гол урган энг ёш бразилиялик футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, даъвогарлар ичида Габриэл Жезусдан ташқари Жоау Феликс ("Атлетико"), Аркадиуш Милик ("Наполи") ва Неймар (ПСЖ)лар бор эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар