UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  1 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  4 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  10 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  21 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  6 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3

Душанбедан "гапирамиз": Қўшниларимиз ўртасидаги марказий Осиё дербиси (превью) Янгиликлар

Душанбедан "гапирамиз": Қўшниларимиз ўртасидаги марказий Осиё дербиси (превью)

Кеча оқшом сайтимиз фотосуратчиси Жаҳонгир Файзуллаев билан Тожикистон пойтахти Душанбега парвоз қилдик.

Ташрифдан мақсад марказий Осиё дербиси мақомидаги қўшниларнинг ўзаро тўқнашувини кузатиш ва уни ёритиш. Шу боисдан мазкур ўйинда ишлаш учун ТФФга рўйхатдан ўтиш учун аккредитацияга ҳужжат топширгандик. 

Салкам 1 соатлик парвоздан кейин Тошкент ва Душанбе вақти билан соат 01:00да Тожикистон пойтахтига қўндик. Аэропортдаги кутиш, ҳужжатли ишлар бироз чўзилгач, тунги соат 02:00га яқин аэропортдан чиқдик ва бизни меҳмонхона вакили кутиб олиб, "Роҳат" томон олиб келди. 

Матбуотда футбол ҳақидаги газета ёки журналларга кўзимиз тушгани йўқ...

Ўзимизнинг "тико"ча... #ностальгия

Учрашув чиптаси 10 сомон. Агарда бизни пулга ҳисобласак, унда 9 мингга айланади.

ТФФда маркетинг бўлими яхши ишлашига исбот


Эрта тонгда уйғониб, нонушта қилиб олгач, мана энди ноутбук қаршисида ўтириб бўлажак ўйин учун материал тайёрлашга киришдик.

Тўғриси, ҳали шаҳарни айланиш ва кўчадаги муҳитни ҳис этиш имкони бўлгани йўқ. Лекин кеча меҳмонхонага келишда тожикистонлик биродарнинг айтишича, ўйинга бўлган қизиқиш юқори. Умуман сўнгги вақтларда Тожикистонда футбол бўлган эътибор ва қизиқиш нисбатан анча ошганини таъкидлади.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги дастлабки йўлга чиқиш старти, уйдаги ўйин ва қўшниларга қарши дерби мақомидаги принципиал қарама-қаршилик. Мазкур жиҳатларнинг ўзиёқ бугунги беллашув қиймати ва аҳамиятини ошириш учун етарли.

Очиғи, кўпчилик танишлар ва мухлислар "championat.asia" мазкур ўйинда ишлаши ҳақидаги хабардан кейин ҳайрон қолди. "Қизиқми?", "буни ўзбек футболига нима алоқаси бор?" ёки "ишхона учун ортиқча чиқим шартми?", деган саволлар учради. 

Биринчидан, Марказий Осиё дербиси, қўшниларнинг ўзаро тўқнашуви ва сайтимизга мазкур давлатлардан ҳам етарлича мухлислар ташриф буюришади. Марказий Осиё дербиси ўйинини Марказий Осиёда футболга ихтисослашган энг оммабоп ва энг кўп ўқувчига эга футбол нашри бефарқ қолдириши касбий профессионалликка ҳам тўғри келмайди.

Қўшимчасига Тожикистон терма жамоасини ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқармоқда. Уларнинг бугунги рақиби Қирғизистон терма жамоаси рулидаги Александр Крестинин учун сайтимиз бегона эмас. Мазкур мутахассис билан шахсан ўзим Осиё Кубоги пайтида танишган бўлсам, унга қадар ушбу мураббийнинг имкониятларини яхши билардик. Бежизга Крестининни Самвел Бабаян терма жамоамиз рулида пайти Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариши керак бўлган истиқболи юқори мураббийлар рўйхатига киритиб, катта мақола тайёрламагандик. Йил бошида БААда ўтган Осиё Кубогида Крестинин қандай салоҳиятга эга мутахассислигини амалда исботлади. 

Қисқа қилиб айтганда, Тошев ва Крестинин қарама-қаршилиги ҳам биз учун қизиқарли кўринди.


Марказий Осиё дербисига назар

Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари бугунга қадар 12 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Устунлик бугунги мезбонлар Тожикистон терма жамоаси тарафида. Тожиклар ўтказилган 7 ўйинда ғалабани тантана қилишган, 3 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган ва 2 ўйинда эса Қирғизистон ютуққа эришган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам табиийки тожиклар томонида: 18-11.

Бугунги бўлажак баҳс ўзаро қарама-қаршиликдаги умумий ҳисобдаги 13-ўйинга айланади. Усмон Тошев тўп билан муомула қилишни хуш кўрадиган мутахассис. Тожикистон терма жамоасида ҳам Тошев мазкур фалсафага амал қилган ҳолда ўйин қуришга уринмоқда. Тўғри, жамоа ўзидан кучли ва статус бўйича юқори турадиган рақибларга қарши иккинчи рақам билан ўйнашни маъқул кўради. Лекин бугун Тошев ўз принципига амал қилиши ҳақиқатга яқинроқ. Қирғизистон эса Крестинин қўл остида юқори прессингга асосланган, қарши ҳужумларда тезкор бўлган жамоага айланган. Осиё Кубогидаги тажовузкор ўйин, чизиқлар ўртасидаги балансни бир маромга келтирган мутахассис жамоаси бугун тўпни назорат қилувчи рақибга қарши ўша агрессия ва тезкорлик билан ўйнаш эҳтимоли юқори. Крестинин қўл остидаги Қирғизистон терма жамоасининг энг асосий кучи - тўпсиз ва тўп билан ўйиндаги ҳаракатланиш ва ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги тезлик. 

Қисқа қилиб айтганда, Тожикистон Қирғизистоннинг тезкор ҳужумлари ва ёки қарши ҳужумдаги хавфидан эҳтиёт бўлиши керак бўлса, меҳмонлар мезбонларнинг позицион ҳужумлари пайтида ҳимояда бўшлиқ қолдирмасликлари талаб этилади. Стандарт вазиятлари пайтида ҳар иккала жамоа қандай ўйнашни билади. Иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган баланд бўйли футболчилар ҳар иккала қўшниларда ҳам топилади.

Бугунги ўйинни сунъий қопламали майдонда ўтиши нисбатан мезбонларнинг имкониятини оширади. Бу эса ўйин тезлигига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бундан эса ҳужумда тезкор ўйнайдиган Қирғизистон ноқулайликларга дуч келиши мумкин. Усмон Тошев жамоаси эса хотиржам, тўпни назорат қилиб шошилмасдан комбинацион ўйинни ташкил қилади. 

Тошевнинг техник футболига қарши Крестининнинг тажовузкор ва кескин руҳдаги қаршилиги натижаси нима билан тугашини эса кечга яқин биламиз. Муҳими, курашларга бой, кескин руҳдаги ўйин футбол мухлисларини зериктириб қўймаслиги ҳақиқатга яқин. 


Мураббийлар нима дейди?

Усмон Тошев (Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи): - Қирғизистон билан ўйинда мақсадимиз битта – ғалаба, уйда уч очко олиш ва саралашни яхши кайфиятда бошлаш. Мухлисларимизни қувонтиришни истаймиз. Жамоа тайёр, футболчиларнинг кўзлари ёнмоқда. Рақибни яхши ўргандик. Қирғизистон тажрибали, БААда ўтган Осиё Кубогида яхши иштирок этган жамоа. Саралаш босқичида осон ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин ва аҳамиятга эга. Бу ерда осон ўйинларга ўрин йўқ. Шу боисдан ҳам ҳар бир очкони қадри баланд.


Александр Крестинин (Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи): - Тожикистон билан ўйинга режага кўра тайёргарлик кўрдик. Барчаси режа бўйича кетмоқда. Жамоамизда кайфият яхши, учрашувга жиддий тайёргарлик кўрганмиз. Тожикистон билан қаерда бўлмасин фарқи йўқ, ўйинларимиз доим қувноқ ўтган. Шу боис эртага ёрқин, яхши, кескин ўйин бўлади, деб ўйлайман. Тожикистон билан ўйин гуруҳдаги ҳал қилувчи ўйин, деган фикрга қўшилмайман. Шунчаки бир ҳақиқат аниқ: Ҳар бир ўйин ва очко биз учун олтинга тенг. Саралаш босқичи стартида ҳаяжонни босиб олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Таркибдаги йўқотишлар: Тожикистон - Фатхулло Фатхуллоев. Қирғизистон - Валерий Кичин, Виктор Майер, Гулжигит Аликулов ва Антон Землянухин.

Шу тариқа бугун Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистон ўзаро "F" гуруҳида Қатар-2022 саралаш босқичидаги юришини бошлайди. Мазкур гуруҳда қўшниларимиз ташқари Япония, Мяньма ва Монголия ўрин олган. Гуруҳнинг иккинчи тўқнашувида Монголия бугун Мяньмани қабул қилади. Япония эса биринчи турда дам олади. 

Ушбу ўйин воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг. Душанбедан туриб эса Фаластинда бўлиб турган ҳамкасбларимиз Гайрат Хасбиулин ва Толибжон Қосимовга "қайноқ" салом ҳамда ЎЗБЕКИСТОН миллий жамоасига омад тилаймиз! Ўйинлар бир вақтда бошланишини эътиборга олсак, паралелль ўтадиган биз учун муҳим беллашувни интернет орқали кузатиб турамиз ва вакилларимиздан фақат ва фақат ғалаба кутамиз!

Марказий Осиё дербисида эса қувноқ, қизиқарли ва кескин футбол кўрамиз, деган умиддамиз.

Таджикистан

Алишер Джалилов - 41'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа F . 1-тур

05/09/2019, 20:00

0
:
1
Тугади

Киргизия

Стадион: 17800 томошабин

45'
90'
41'  Алишер Джалилов
87'  Манучехр Джалилов (Шериддин Бобоев)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Парвизджон Умарбаев (Комрон Турсунов)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Азамат Байматов
46'  Akhlidin Israilov (Турсунали Рустамов)
69'  Бахтияр Дуйшобеков (Abai Bokoleev)
71'  Тамирлан Козубаев
75'  Фархад Мусабеков (Алимардон Шукуров)

Шаҳбоз Беғамов ва Жаҳонгир Файзуллаев, Душанбе шаҳридан махсус

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика