UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  3 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  1 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  7 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  6 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  4 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  12 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   12 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  2 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1

Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди” Янгиликлар

Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди”

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Ал-Васл” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Достонбек Ҳамдамов микс-зонада ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Аввало учрашувга ташриф буюриб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга рахмат айтаман. Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Бироқ, қанча уринмайлик, тўп дарвоза тўрига кирмади. Навбатдаги учрашувларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги учрашувда “Ал Васл” устунлик билан ўйнагандек кўринмади. “Пахтакор”га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бугун рақибимиз биздан кучли эмасди. Тенг курашлар остидаги ўйин бўлди. Биргина стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. “Ал Васл” яққол голли ҳужум ташкил қила олмади.

- “Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги мақсади қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсадимиз бор. Шу мақсад йўлида барчамиз ҳаракат қиламиз.

- Суперлигада “Насаф” очколар борасида илгарилаб кетди. Нима деб ўйлайсиз, “Пахтакор” бу йилги мавсумда чемпион бўла олмайдими?

- Ҳозирдан бундай деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Биз албатта ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида қайси жамоа чемпион бўлиши аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика