"Дўппи-2016". Якуний учликлар маълум
20 дек 2016 15:40
Янгиликлар
"Дўппи-2016". Якуний учликлар маълум
"Дўппи" танловининг овоз бериш жараёнида Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб бораётган клубларнинг бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этишди.
2014 ва 2015 йилги танловда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланган эди. 2016 йилдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ҳам аниқланди.
Унга кўра "Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси" йўналишида энг кўп очкони қуйидаги уч ўйинчи олди: Виталий Денисов ("Локомотив Москва", Ўзбекистон МТЖ), Александр Гейнрих
("Ордабаси", Ўзбекистон МТЖ), Одил Аҳмедов ("Краснодар", Ўзбекистон
МТЖ).
"Олий лиганинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси" йўналишида энг кўп очкони қўйидаги уч ўйинчи олди: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")
"Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи" йўналишида энг кўп очкони қўйидаги уч мураббий олди: Сергей Лушан ("Бунёдкор"), Мирко Еличич ("Локомотив"), Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Ғолиблар эртага сайтимизда эълон қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар