UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  0 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  0 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  12 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0

Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда Янгиликлар

Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ПСЖдаги аҳволидан норози.

Манбанинг ёзишича, италиялик посбон Кейлор Навас билан кескин рақобатни кутган, аммо захирада шунча ўйин ўтказишини ўйламаган.

Ҳатто унинг агенти Мино Райолани ҳам вазият ҳайрон қолдирмоқда, у мавсум бошланишидан олдин Доннарумма ПСЖ асосий таркибида ўйнайди, деб ишонч билан айтганди.

Қайд этилишича, парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино Жанлуижини бошланғич таркибга киритиши қийин, чунки Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда. Булар сафига Лионель Месси, Неймар, Анхел Ди Мария, Маркиньос ва Леандро Паредес каби футболчилар киради.

Доннарумма билан шартнома тузиш қарорини шахсан ПСЖ спорт директори Леонардо қабул қилганди, у бу имкониятни қўлдан бой беришни истамаган. 

Жижи мавсум бошидан буён Лига 1'да ўтказилган тўққиз ўйиннинг атиги иккитасида майдонга тушди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика