UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  2 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  3 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  9 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  8 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  6 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  2 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  9 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  6 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  5 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  3 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  2

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш" Янгиликлар

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"

Биринчи лиганинг 1-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Чиғатой" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дмитрий Ким ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун бизга бу майдонда ўйнаш оғирлик қилди. Биз кўпроқ сунъий майдонда машғулотлар ўтказганимиз сабабли бирданига табиий майдонга мослашиш қийин кечди. Бундан ташқари мезбонларда мавсумнинг илк учрашуви, очилиш ўйини бўлгани сабаб уларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли экани кўриниб турди. "ФарДУ" жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугун кўзга ташланган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Чиғатой" жамоаси олдига қўйилган мақсадлар қандай?

- Ёш футболчиларни катта футболга катта футболга тайёрлаш бизнинг асосий мақсадимиз. Ёш иқтидорлар устида ишлаб ўз худудимиздаги ва бошқа вилоятлардаги Про-лига ва Суперлига клубларига, шунингдек терма жамоаларга муносиб футболчиларни етказиб бериш бизнинг устувор вазифаларимиздан ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика