UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Диёржон Туропов: "Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман" Янгиликлар

Диёржон Туропов: "Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман"

Хабарингиз бор, бугун Олий Лига 11-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” жамоаси майдонига сафар уюштиради.

Анчагина қизиқарли руҳда ўтиши кутилаётган мазкур қарама-қаршилик олдидан “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёржон Туроповнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Ушбу ўйинга режа асосида тайёрландик. Мураббийлар штаби билан биргаликда рақиб ўйинини ўрганиб чиқдик. Таъкидлаш керакки, “Қўқон-1912” бу йил анча мазмунли ўйин кўрсатяпти. Жамоа таркибига бир неча нафар яхши савиядаги футболчилар қўшиб олингани кўриниб турибди. Натижада эса қўқонликлар ўз ишқибозларини тез-тез қўлга киритилаётган очколар билан хурсанд қилишяпти.

Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман. Стадионга келадиган мухлислар зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Насиб этса, биз ҳам майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Чиройли ўйин намойиш этган ҳолда “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этишга уринамиз, – дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Таъкидлаш жоиз, “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бугун соат 17:30да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика