UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  23 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Диёржон Туропов: "Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди" Янгиликлар

Диёржон Туропов: "Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди"

Суперлиганинг 5-турида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жанговар рухда ўтди. Баҳс давомида рақибдан кучлилигимиз кўринди. Чунки биз рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларни голга айлантиришда бироз сустроқ ҳаракат қилдик. Умуман олганда бугун чиройли ўйин кўрсата олдик дея оламан. Шунингдек, "Сурхон" футболчилари ҳам бизга яхши қаршилик кўрсата олишди.

- Кетма-кет иккинчи ўйинда гол уриб, жамоага 4 очко келтирдингиз. Ҳиссиётларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Жамоага ёрдамими тегаётганидан хурсандман. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Аммо яратилаётган кўплаб вазиятлардан фойдаланишда хатолар кўп бўлмоқда. Бу борада ишлаб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиляпмиз. Энди ўйинимиз очилиб кетишига ишонаман.

- Ушбу мавсумда илк ғалаба 5-турга келиб қўлга киритилди...
- Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси - бугун ғалабага эришдик. Ғалаба доимо футболчининг, мухлисларнинг кайфиятини кўтаради. Энди тўхтаб қолиш керак эмас. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда. Кўплаб ғалабалар бизни кутиб турганига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика