UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  0 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  4 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  6 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:15ФИНАЛгача...  12 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  13 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  10 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Раҳбарият яратиб бераётган шароитлар учун ҳам ютмасак бўлмасди"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало шундай ёмғирли ҳавода келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. "Хоразм"ни ютмасак бўлмасди. Чунки клубимиз раҳбари барча шароитларни яратиб бермоқда. Биринчи бўлимда йигитларнинг уйғониши қийин бўлди. Рақибнинг ўйин услуби мен учун таниш. Боиси Руслан Аҳмедов билан 2017 йил "Машъал" жамоасида бирга ишлаганмиз. Ҳақиқатдан кучли мутахассис. Улар яққол вазиятларни ура олишмади. Омадимиз келди, деб ўйлайман. Мен статистик маълумотларга қарамайман. Футболчиларга уйда ютиш кераклигини айтганман. Ўйинимиз чиқмаслиги мумкин. Лекин борини бериб ўйнаш керак. 

"Арал Самали"га қарши бўшашмай тайёргарлик кўрамиз. Про лигада осон ўйинлар йўқ. Футболчиларимизнинг функционал ҳолатидан хабарим йўқ эди. Келиб кўрдимки, икки тайм ўйнашга кучи етмаяпти. Вақт чўзиш борасида кўрсатма берганим йўқ",- дейди Диёр Мирзабоев. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика