UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  3 00:00Ла Лига. "Барселона" "Валенсия" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  15 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  8 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  49

Диёр Мирзабоев 9:0 ҳақида: “Ўйинга қадар футболчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд эди” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев 9:0 ҳақида: “Ўйинга қадар футболчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд эди”

“Янгиер-Қурувчи” – “Арал Самали” (9:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

- Мухлисларни қувонтирадиган даражадаги ўйин бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, йигитларни ўйинга тайёрлаш осон кечгани йўқ. Чунки кучли бешликка кира олмаганимиздан кейин, футболчиларда тушкун ҳолат бор эди. “Арал Самали”ни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, улар шунча гол уришимизга имконият берди. Жамоамиз охирги учта ўйинда имкониятларидан фойдалана олмаганди. Бугун эса вазиятларни голга айлантира олдик. 

“Турон” билан ўйинда ҳимояда Бекзод Толибжонов ва Достон Бердиқулов тандемини синаб кўргандик. Лекин Бердиқуловнинг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини боис, уни алмаштиргандик. Бугун яна бошқа ҳимоячиларга имконият беришни истагандик ва Толибжонов ва Ҳожиматовни асосий таркибда майдонга туширдик. Шоҳруҳ Холматовда эса руҳий томонлама муаммолар сабабли уни захирада қолдириб, иккинчи бўлимда майдонга туширдик. 

Албатта, кучли бешликка кира олмадик. “Хоразм” билан беллашувда ғалаба қозонганимизда, вазифани бажаришимиз мумкин эди. Минг афсуски, у ерда мағлубиятга учрадик. Жамоа кучли 5таликга кира олмади. Ҳаёт давом этади. Биз эндиликда мавсумни олтинчи ўринда тугатиш учун курашамиз. 12 сентябрь куни кейинги босқичга қуръа ташланади. Навбатдаги режани амалга ошириш учун ҳаракат қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика