UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  194 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  77 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"га медаллар топширилган, клубда молиявий муаммолар борлиги факт" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"га медаллар топширилган, клубда молиявий муаммолар борлиги факт"

ЎзПФЛ бош директори "Насаф" атрофидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Насаф" клубига тегишли кумуш медаллар борасида

ЎзПФЛ ўтган йилнинг 3 декабрь куни "Насаф"га тегишли бўлган кумуш медалларни клубга расман топширган. Уша куни "Насаф" мавсумнинг сўнгги ўйинида "Локомотив" клубига қарши майдонга тушган. 

Вилоят ҳокимининг сўнгги учрашувга эҳтимолий ташрифи билан кумуш медалларни мухлислар кўз ўнгида топшириш таклифи берилган. Аввалроқ "Насаф" U-18 жамоаси ҳам ўз чемпионлик медалларини айнан асосий стадионда ўйиндан кейиноқ қабул қилиб олганди. Бироқ клуб асосий таркиб футболчилари кейинчалик алоҳида рағбатлантирилишини маълум қилган. Медаллар клубнинг ўзида турибди. 

"Насаф" борасидаги сўнгги хабарлар борасида

"Насаф" ФК борасидаги қўрқинчли хабарларга босиқлик билан ёндошиш тўғрироқ бўлади. Молиявий муаммолар бор экани факт. Шунингдек, бошқарув тизимида ҳам етарлича муаммо бор эканини тан олиш керак. Буни клубнинг кетма-кет уч йилдан буён ОФК лицензиясини ололмаётгани, шунингдек, "Машъал" ва "Шўртан" клублари фарқли равишда тинимсиз ҳаракатда экани билан изоҳлаш мумкин. 

"Насаф"нинг тарқалиб кетишини аниқ талқин қилиш керак. Яъни, етакчи футболчилар ва тажрибали мураббийлар клубда ортиқ ишламасликка қарор қилишлари катта эҳтимол. Бироқ бу "Насаф"нинг тарқалиб кетишини билдирмайди. Оддий мисол, Шўртан трансфери тақиқидан келиб чиқиб, Қашқадарё ҳудудидаги футбол мактабларидан 18-19 ёшгача бўлган футболчиларни йиғиб, жамоа шакллантиряпти. "Насаф"да эса бундай ёшлар кўп. Клубнинг молиявий ҳолати бўйича якуний хулосани мухлислар ҳам, журналистлар ҳам, клуб расмийлари ҳам айта олмайди. Якуний хулоса "Насаф" футбол клубини молиялаштирадиган корхона томонидан айтилиши тўғри бўлади. Ҳозирча бизда "Насаф" футбол клуби ёпилиши борасида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ. Қолаверса, мамлакат титанларидан бири бўлган клубнинг шунчаки йўқ бўлиб кетишига йўл ҳам қўйилмайди. Қисқа қилиб айтганда, хавотир олиш тўғри, аммо ваҳима қилиш ножоиз. 

Бу ерда биргина аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, клублар сметаси доимо жуда кеч тасдиқланади. Бу эса футбол клубларини издан чиқаряпти. Бу масала албатта тартибга солиниши шарт", дейилади хабарда.      

Эшитдик-да: ОФК Кубогида ўйнаши мумкин бўлган "Насаф" тарқаб кетиши мумкин 




Реклама



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика