UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Диёр Имомхўжаев Андрей Канчельскисга жавоб қайтарди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев Андрей Канчельскисга жавоб қайтарди

Кеча "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин ПФЛ ташкилотчилигини кескин танқид қилди.


«Бу қандай ташкилотчилик? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Бу шармандаликдан бошқа нарса эмас» — Андрей Канчельскис ПФЛнинг ташкилий ишларини кескин танқид қилди       

 Бунга ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида бу фикрларга жавоб берди. 


Канчельскис биз ҳақимизда фикр билдирди. Ва албатта у ҳам бизнинг фикрларимизни эшитиши адолатдан бўлади. “Навбаҳор” олдида фақатгина илк тур учун виждонимиз қийналади. Чунки клуб ўшандаги илк бўлимда ғалабага, иккинчи бўлимда эса камида дуранг натижага лойиқ эди. Аммо клубнинг сўнгги уч ўйинини ёдга олинг, на “Бунёдкор” билан, на “Қизилқум” билан ва на “Сурхон” билан “Навбаҳор” ўз даражасида ўйнай олди. Жамоанинг ўйини чиқмади. Ҳатто “Қизилқум” билан ўйиндан кейин клуб раҳбарларидан бири бизга бундай ғалаба керак эмас, деганини ҳам эшитдик. Мана шундай паллада Канчельскис мавзуни ўзидан соқит қилиб юбориши ғалати. У жамоа ўйини учун жавоб бериши тўғрироқ.

Карантин вақтида бутун Ўзбекистонда футбол тўхтаганида ҳам “Навбаҳор” машғулотларни давом эттирди. Яъни, раҳбарият унга барча шароитни яратиб берди. Аммо қолган клублар танаффусга чиқиб ҳам Канчельскис жамоаси билан деярли бир формада қайтиб келишади. Мураббий шу ҳақда ҳам ўйласа тўғрироқ бўлади.

Россиялик мутахассис яқиндагина “Навбаҳор” стадиони майсасига жавобгар кишини танқид қилиб, дарвозабон сувда чўмилгани ҳақида айтди. Аммо ўша нуқтада рақиб жамоа дарвозабони ҳам ҳаракат қилди. Худди кеча “Сурхон” ҳам “Навбаҳор” билан бир хил шароитда тўп сургани каби.

“Сурхон”га қарши ўйин учун “Навбаҳор” поезд ва самолёт йўқ бир вақтда Термизга 12 соат йўл босиб бориши ва бундан иссиқроқ шароитда тўп суриши керак эди. Сир эмаски, Термиздаги стадионда ҳам прожектор яхши эмас. Марказлашган формат эса қийинчиликдан Канчельскисни қутқарди.

Бизда чилла чиқиб бўлган. Шундай вақтда аёл футболчилар йиллар давомида тўп суриб келишди ва нолишмади. Мана шундай вақтда мураббий ҳам эркак бўлиб, жамоаси ўйини нега ўхшамаётгани ҳақида гапириши керак. Айтайлик, Ҳайдаров “Сурхон”ни қабул қилиб олганига кўп бўлмади, аммо жамоа ўйинини ўзгартира олди. Канчельскис учун яна қанча вақт керак деган савол мухлислар томонидан берилиши тўғрироқ.

ТТЙМИ майсаси анча яхши. Бу ерда миллий терма машғулотлар ўтади, яқин-яқингача “Жар” ва ТТЙМИ стадионларида Суперлига учрашувлари ўтказилган. U-19 Осиё чемпионати учун АГМК, “Локомотив”, “Бунёдкор” стадионларини оз бўлса-да асраш учун, биз мана шу икки стадиондан ҳам фойдаланишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу стадионларни мен жуда ёмон демаган бўлардим.

Марказлашган чемпионат масаласида биз барча мураббийларни йиғдик, Навоий, Қаршидан мураббийлар келишди, фикр алмашдик. Аммо Канчельсксис унда иштирок этмади. Яқинда эса ФИФА кунлари масаласида йиғилиш бўлди, Тошкентда бўла туриб мураббий унда ҳам иштирок этмади. Чемпионат ҳақида қайғурадиган мутахассислар ўша куни ЎзПФЛ билан бирга бўлди. Умуман қорасини кўрсатмаётган мураббий биз билан нимани келишгани ҳақида айтаётганини тушунмадим.

Биз ўзимиздан ўтаётганларини тан оламиз, камчиликларимиз кўп, мавжуд вазиятни ўзгартириш учун тиним билмаяпмиз. “Навбаҳор”нинг инобатга олинмаган голини ўрганишни сўраб, ЎФАга мурожаат билан ҳам чиқамиз. Наманган футболига бефарқ бўлмаган мухлислар бундан яхшироғига албатта муносиб. Ишонамизки, футболчилар тез орада ўз ўйинларини топиб олишади. “Навбаҳор” инфратузилма жиҳатидан халқаро майдонда ўйнашга тайёр бўлиб улгурди. Балки бу йил клуб икки мусобақадан бирида муваффақият қозонар ҳам, бундан ЎзПФЛ хурсанд бўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев. 

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика