UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1

Диёр Имомхўжаев Андрей Канчельскисга жавоб қайтарди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев Андрей Канчельскисга жавоб қайтарди

Кеча "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин ПФЛ ташкилотчилигини кескин танқид қилди.


«Бу қандай ташкилотчилик? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Бу шармандаликдан бошқа нарса эмас» — Андрей Канчельскис ПФЛнинг ташкилий ишларини кескин танқид қилди       

 Бунга ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида бу фикрларга жавоб берди. 


Канчельскис биз ҳақимизда фикр билдирди. Ва албатта у ҳам бизнинг фикрларимизни эшитиши адолатдан бўлади. “Навбаҳор” олдида фақатгина илк тур учун виждонимиз қийналади. Чунки клуб ўшандаги илк бўлимда ғалабага, иккинчи бўлимда эса камида дуранг натижага лойиқ эди. Аммо клубнинг сўнгги уч ўйинини ёдга олинг, на “Бунёдкор” билан, на “Қизилқум” билан ва на “Сурхон” билан “Навбаҳор” ўз даражасида ўйнай олди. Жамоанинг ўйини чиқмади. Ҳатто “Қизилқум” билан ўйиндан кейин клуб раҳбарларидан бири бизга бундай ғалаба керак эмас, деганини ҳам эшитдик. Мана шундай паллада Канчельскис мавзуни ўзидан соқит қилиб юбориши ғалати. У жамоа ўйини учун жавоб бериши тўғрироқ.

Карантин вақтида бутун Ўзбекистонда футбол тўхтаганида ҳам “Навбаҳор” машғулотларни давом эттирди. Яъни, раҳбарият унга барча шароитни яратиб берди. Аммо қолган клублар танаффусга чиқиб ҳам Канчельскис жамоаси билан деярли бир формада қайтиб келишади. Мураббий шу ҳақда ҳам ўйласа тўғрироқ бўлади.

Россиялик мутахассис яқиндагина “Навбаҳор” стадиони майсасига жавобгар кишини танқид қилиб, дарвозабон сувда чўмилгани ҳақида айтди. Аммо ўша нуқтада рақиб жамоа дарвозабони ҳам ҳаракат қилди. Худди кеча “Сурхон” ҳам “Навбаҳор” билан бир хил шароитда тўп сургани каби.

“Сурхон”га қарши ўйин учун “Навбаҳор” поезд ва самолёт йўқ бир вақтда Термизга 12 соат йўл босиб бориши ва бундан иссиқроқ шароитда тўп суриши керак эди. Сир эмаски, Термиздаги стадионда ҳам прожектор яхши эмас. Марказлашган формат эса қийинчиликдан Канчельскисни қутқарди.

Бизда чилла чиқиб бўлган. Шундай вақтда аёл футболчилар йиллар давомида тўп суриб келишди ва нолишмади. Мана шундай вақтда мураббий ҳам эркак бўлиб, жамоаси ўйини нега ўхшамаётгани ҳақида гапириши керак. Айтайлик, Ҳайдаров “Сурхон”ни қабул қилиб олганига кўп бўлмади, аммо жамоа ўйинини ўзгартира олди. Канчельскис учун яна қанча вақт керак деган савол мухлислар томонидан берилиши тўғрироқ.

ТТЙМИ майсаси анча яхши. Бу ерда миллий терма машғулотлар ўтади, яқин-яқингача “Жар” ва ТТЙМИ стадионларида Суперлига учрашувлари ўтказилган. U-19 Осиё чемпионати учун АГМК, “Локомотив”, “Бунёдкор” стадионларини оз бўлса-да асраш учун, биз мана шу икки стадиондан ҳам фойдаланишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу стадионларни мен жуда ёмон демаган бўлардим.

Марказлашган чемпионат масаласида биз барча мураббийларни йиғдик, Навоий, Қаршидан мураббийлар келишди, фикр алмашдик. Аммо Канчельсксис унда иштирок этмади. Яқинда эса ФИФА кунлари масаласида йиғилиш бўлди, Тошкентда бўла туриб мураббий унда ҳам иштирок этмади. Чемпионат ҳақида қайғурадиган мутахассислар ўша куни ЎзПФЛ билан бирга бўлди. Умуман қорасини кўрсатмаётган мураббий биз билан нимани келишгани ҳақида айтаётганини тушунмадим.

Биз ўзимиздан ўтаётганларини тан оламиз, камчиликларимиз кўп, мавжуд вазиятни ўзгартириш учун тиним билмаяпмиз. “Навбаҳор”нинг инобатга олинмаган голини ўрганишни сўраб, ЎФАга мурожаат билан ҳам чиқамиз. Наманган футболига бефарқ бўлмаган мухлислар бундан яхшироғига албатта муносиб. Ишонамизки, футболчилар тез орада ўз ўйинларини топиб олишади. “Навбаҳор” инфратузилма жиҳатидан халқаро майдонда ўйнашга тайёр бўлиб улгурди. Балки бу йил клуб икки мусобақадан бирида муваффақият қозонар ҳам, бундан ЎзПФЛ хурсанд бўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев. 

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика