UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  1 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  24 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6

«Динамо»ни пешқадамга айлантирган ғалаба Янгиликлар

«Динамо»ни пешқадамга айлантирган ғалаба

Теглар :  ДинамоШўртан
Самарқандда байрамона кайфиятда бошланган футбол мавсумининг очилиш маросими учрашуви «Динамо»нинг ажойиб ғалабаси билан якунига етди.

Учрашувдан олдин Самарқандда Ўзбекистон миллий чемпионати байроқлари тантанали тарзда кўтарилди. Очилиш маросимида сўзга чиққан, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Воҳид Раҳимов барча мухлисларни янги футбол мавсуми билан табриклаб, Самарқандда XXVI миллий чемпионат ўйинлари расман очиқ деб эълон қилди.

10 мингдан ортиқ мухлислар қаршисида «Шўртан» жамоасига қарши учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 15-дақиқадаёқ ёш ҳужумчи Сардор Сулаймоновнинг ажойиб голи эвазига стадионни ларзага келтиришди. Сардор икки ҳимоячини чиройли тарзда доғда қолдириб, Элдор Тожибоев қўриқлаётган дарвозанинг «тўққизлиги»ни нишонга олди, 1:0.

Голдан кейин вакилларимиз ҳужумкорликни ошириш баробарида ҳимояда ҳам барқарор ўйин намойиш этишди. Бунинг натижасида ёш ҳимоячилар Александр Пишур, Игорь Таран сингари тажрибали ҳужумчиларни тўхтата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам самарқандлик футболчилар ўйинни ҳужумкор бошлашди. 48-дақиқада Ориф Мамажонов томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни жамоа сардори Акмал Бозоров бош билан рақиб дарвозасига киритиб, ўйиндаги ва мавсумдаги иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди, 2:0.

«Динамо» мураббийларининг иккинчи бўлимда амалга оширган ўзгаришлари ҳам ўз самарасини берди. Гол муаллифи Сардор Сулаймонов ўрнига майдонга тушган тезкор Абдумалик Абдуллаев майдонга тушганидан уч дақиқа ўтиб жарима майдонига етказиб берилган жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлади, 3:0.

Ушбу голдан кейин мавсумнинг дастлабки баҳсида мухлислар билан деярли тўлган «Динамо» стадионидаги ишқибозлар байрамни бошлаб юборишди. Омадли стартдаги дастлабки икки ғалаба «Динамо» жамоасини 2-турдан сўнг Олий Лига-2017 пешқадамига айлантирди.

Самарқанд клуби 12 март, якшанба куни Тошкентда «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Олий Лига. 3-тур.
8 март (чоршанба)
«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 3:0
Самарқанд, 10, 138 томошабин.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
Голлар: Сардор Сулаймонов 15, Акмал Бозоров 48, Абдумалик Абдуллаев 68.
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Раду Рогак, 75), Жасур Азимов, Шоҳруҳ Холматов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Орифжон Мамажонов (Комил Шарофутдинов, 69), Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардор Сулаймонов (Абдумалик Абдуллаев, 65).
«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Саидкомил Акбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Руслан Вагапов, Игорь Таран (Зафар Полвонов, 55), Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Сирож Ҳамроев, Сардор Собирхўжаев (Азиз Ғуломхўжаев, 46), Акмал Холматов (Отабек Нарзуллаев, 69), Александр Пишур.
Огоҳлантиришлар: Умар Эшмуродов, 74.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика