UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  90 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1

"Динамо" - "Сурхон": 22-тўқнашув кимга аталади? Янгиликлар

"Динамо" - "Сурхон": 22-тўқнашув кимга аталади?

Теглар :  ДинамоСурхон
Бугун, Про-Лига 13-тури доирасидаги марказий учрашув Самарқандда “Динамо” ҳамда “Сурхон” клублари ўртасида кечади.

Шиддатли ўтиши кутилаётган тўқнашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташладик.

ЖОРИЙ МАВСУМДА...

Суперлигага чиқишни мақсад қилган ушбу жамоалар мавсумни кутилган даражада бошлай олишди дейиш қийин. “Сурхон” айни дамда 11 ўйиндан кейин 19 очко билан 3-ўринни банд этган бўлса, “Динамо” 11 баҳсдан кейин 10 очко билан 5-поғонада бормоқда.

“Динамо” сўнги учрашувда Ғузорда “Шўртан” устидан мавсумдаги энг йирик ғалабаси – 0:3ни қайд этган бўлса, “Сурхон” Термизда “Машъал” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

“Динамо” жамоасининг сўнгги 5 ўйини:
8-тур. Орол – Динамо - 2:1
9-тур. Динамо – Андижон – 1:1
10-тур. Андижон – Динамо - 3:1
11-тур. Динамо – Орол - 2:0
12-тур. Шўртан – Динамо - 0:3
13-тур. Динамо - Сурхон

“Сурхон” жамоасининг сўнгги 5 ўйини:
8-тур. Сурхон – Истиқлол – 1:0
9-тур. Хоразм – Сурхон - 0:0
10-тур. Сурхон – Хоразм - 4:1
11-тур. Истиқлол – Сурхон - 4:2
12-тур. Сурхон – Машъал - 1:1
13-тур. Динамо - Сурхон

УЧРАШУВ КОВАЛЕНКОГА ТОПШИРИЛДИ

Турнинг марказий баҳсини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Ўйин назоратчиси Дмитрий Роман, комиссар сифатида Маъмур Саидқосимов фаолият олиб боради.

Про-Лига. А гуруҳи.
7 июнь (пайшанба)

“ДИНАМО” – “СУРХОН”
Ҳакамлар: В.Коваленко, Д.Искандеров, Д.Жуманиёзов.
Назоратчи – Д.Роман.
Комиссар – М.Саидқосимов.

ЭСКИ ТАНИШЛАР...

Термизликлар сафидаги Фарҳод Тожиев ва Иброҳим Раҳимовлар “Динамо” жамоасининг собиқ футболчилари саналишади. Ҳар икки футболчи бугун “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Фарҳод Тожиев 2007 ва 2008 ва ўтган мавсум – 2017 йил иккинчи даврасида “Динамо” сафида тўп сурган бўлса, Иброҳим Раҳимов 2007 йилда жамоамиз сафида тўп сурган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 22-ТЎҚНАШУВ

1992 йилдан буён “Сурхон” ва “Динамо” клублари чемпионат доирасида 21 маротиба ўзаро тўқнаш келишган. Бу борада жамоаларда тенглик. “Динамо” 21 ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонган, 8 ўйинда “Сурхон” ғолиб бўлган. 5 та учрашув эса дуранг натижа билан тугаган. Голлар нисбати, 29-25 “Сурхон” фойдасига.

Биринчи даврадаги учрашувда термизликлар ғолиб бўлишган. Ўшанда Суҳроб Неъматов пенальтидан гол урган бўлса, Сардор Эминов иккинчи голни урган. Жавоб голини “Динамо”дан Ҳакимхон Аъламхонов киритган.

Сўнгги учрашувлардаги натижалар:
02.05.2018. Сурхон – Динамо - 2:1
25.09.2004. Динамо - Сурхон - 1:0
03.05.2004. Сурхон – Динамо – 3:0
27.09.2003. Динамо – Сурхон - 3:0
26.04.2003. Сурхон - Динамо - 2:1
04.09.2002. Сурхон – Динамо - 2:0
18.05.2002. Динамо – Сурхон - 2:0
17.09.2001. Сурхон – Динамо - 1:0
04.05.2001. Динамо – Сурхон - 4:1
20.09.2000. Сурхон – Динамо - 5:3
29.04.2000. Динамо – Сурхон - 2:1
04.09.1999. Динамо – Сурхон - 1:1
18.05.1999. Сурхон – Динамо - 1:2.

 

Про-Лига. А гуруҳи. 13-тур
7 июнь (пайшанба)
“ДИНАМО” – “СУРХОН”
Самарқанд, Динамо стадион.
Чипта баҳоси: 
7000 cўм.
Ўйин бошланиш вақти: 18:00.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика