UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  113 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ

2023 йилнинг 11 апрель куни Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигига расмий хат йўллаб, "Динамо" клуби эҳтимолий Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, "Динамо" стадиони 2024 йилги мавсумдан бошлаб чемпионат ўйинларини қабул қила олмаслигини маълум қилганди.

Орадан 8 ой ўтиб, "Динамо" стадиони майсаси, дренаж ва суғориш тизимини янгилаш ишлари бошланди.

Шу йилнинг 15 май куни "Динамо" клуби Лигага мурожаат қилиб, "Динамо" стадиони мавсумга тайёр қилингани ва уни қабул қилиб олиш учун мутахассислар юборишни сўради. Вилоят ҳокимлиги эса 20 май кунги "Динамо" – "Пахтакор" учрашувини "Динамо" стадионида ўтказиш истагини билдирди.

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 11.3-бандида футбол клуби уй учрашувларини ўтказувчи ва захира стадионлари актини расмий учрашув санасидан камида уч ҳафта аввал Лигага тақдим этиши лозимлиги кўрсатилган. 15.8-бандда эса футбол клуби учрашув стартига 20 кундан кам бўлмаган муддатда Лигага мазкур учрашув санаси ёки вақтини ўзгартириш борасида батафсил асослантирилган мурожаат билан чиқишга ҳақли экани қайд этилган. Бироқ расмий учрашув стартига 5 кун муддат қолган бир вақтда мавсум учун тайёр бўлмаган стадионда Суперлига учрашувини ўтказиш таклифи мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Бунга қуйидаги сабабларни келтириш мумкин:

•  Суперлиганинг меҳмон мақомидаги жамоаси сафар ўйини учун йўл чипталари ҳамда меҳмонхоналарни камида бир ой муқаддам буюртма қилади;

•  ЎзФҲМ Суперлига учрашуви ўтадиган стадионда VAR техникаси фаолиятини ташкил этиш учун камида бир ҳафта аввал тайёргарлик бошлаши лозим;

•  Суперлига телетрансляцияси ҳуқуқи эгаси ҳисобланган "Спорт" телеканали ҳар қандай расмий учрашув учун режаларини икки ҳафта аввал тасдиқлайди.

Шунга қарамай, Лига ўз мутахассисларини 16-17 май кунлари Самарқанд шаҳрига хизмат сафарига юборди. "Динамо" стадионида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, стадион Суперлига ўйинларини ўтказиш учун тайёр эмас деб топилди. Боиси:

•  стадион прожекторлари айни вақтда 1258 люксни ташкил қилади. Суперлига стадиони учун талаб эса 1800 люкс ҳисобланади;

•  майдон атрофи резина ёки сунъий қоплама билан эмас, асфальт қоплама билан ўралган, бу эса спортчилар соғлиги учун хавфли ҳисобланади;

•  мухлислар жой олиши кўзда тутилган айрим трибуналарда бетон қоплама эмирилиши натижасида қаттиқ тош бўлаклари ажралиб чиққан, бу эса хавфсизлик талабларига мос келмайди;

•  захира футболчилари чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун шароит мавжуд эмас;

•  стадион VAR ҳамда МТРК техникаси фаолият олиб бориши учун 100 мбит/с дан бўлган алоҳида-алоҳида интернет линиясига эга эмас;

•  стадион аудиотизимида созлаш ишлари олиб борилиши лозим;

•  учрашув комиссари хонаси Лига талаби даражасида жиҳозланмаган;

•  ҳар икки жамоанинг захира футболчилари ва расмийлари жой олиши лозим бўлган техник ҳудуд Лига талаби даражасида эмас.



Ҳозирча фақатгина "Динамо" стадиони майдони, майсаси, дренаж ҳамда суғориш тизими янгиланган. Бироқ мазкур иш билан шуғулланган корхона мутахассислари Лига билан суҳбатда камида май ойи сўнгига қадар майдон майсаси расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдирди. Майдон мутахассислари хулосасига амал қилмай, майдонда бирор тадбир ўтказилса, корхона майдоннинг келгуси ҳолати юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмаслигини маълум қилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Динамо" стадиони ҳозирча Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас деган хулосага келди. Стадионни тезроқ тайёрлаш ва унинг барча талабларга жавоб бериши юзасидан биргаликда ишлаш борасида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда "Динамо" футбол клуби билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга тайёр.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика