UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  0 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

"Ростов" яна мағлубиятга учради Янгиликлар

"Ростов" яна мағлубиятга учради

"Динамо" ҳамда "Ростов" ўртасидаги РПЛнинг 17-тур учрашуви якунига етди.

Динамо Москва

Максимилиан Филипп - 33', Максимилиан Филипп - 90'

Премьер-лига . 17-тур

23/11/2019, 18:30

1
:
2
Тугади

Ростов

Ивелин Попов - 13'

Стадион: VTB Arena

45'
90'
33'  Максимилиан Филипп
38'  Заурбек Плиев (Сергей Паршивлюк)
60'  Себастьян Шиманьский
72'  Роман Евгеньев (Тони Шунич)
81'  Сильвестр Игбун (Клинтон Н'Жи)
90'  Максимилиан Филипп
90'  Роман Нойштедтер
90'  Сергей Паршивлюк
2'  Деннис Хаджикадунич
13'  Ивелин Попов
13'  Алексей Ионов
59'  Данил Глебов (Бактиер Зайнутдинов)
90'  Хорен Байрамян (Александр Долгов)
90'  Алексей Ионов


"Динамо" – "Ростов" 2:1

ВТБ-Арена"

Голлар: 0:1 – 13 Попов, 1:1 – 33, пенальти Филипп, 2:1 – 90, пенальти Филипп.

"Динамо": Шунин, Рауш, Плиев (Паршивлюк, 38), Риков, Евгеньев (Шуньич, 72), Юсупов, Нойштедтер, Шиманьски, Морозов, Филипп, Игбоун (Н`Жи, 81).

"Ростов": Бабурин, Чистяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Норманн, Попов, Глебов (Зайнутдинов, 59), Байрамян (Долгов, 90), Ионов, Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Хаджикадунич (2), Шиманьски (60), Нойштедтер (90), Паршивлюк (90).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+9. ЙЎҚ! Ионов пенальтини голга айлантира олмади!

90+6. Бахтиёр Зайнутдинов "Динамо" жарима майдончаси ичида очиқчасига йиқитилди. Пенальти! 

90+1. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Максимилиан Филипп 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.

88. Яна пенальти! Яна ВАРдан сўнг пенальти... "Ростов"нинг бир гуруҳ футболчилари ҳакамга эътироз билдиришмоқда, бироқ бундан фойда йўқ.

85. Меҳмон жамоа жарима майдончаси ичида футболчи йиқилди. Тўп майдонни тарк этганидан сўнг ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Видеоассистентлар бир қарорга кела олмаганидан сўнг бош ҳакам экран олдига борди.

84. "Ростов" рақибини ўз жарима майдончасига қамаб, кетма-кет ҳужумлар амалга оширяпти. Аммо голга тортадиган вазиятлар содир бўлмаяпти.

77. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик мезбонларда: 54% - 46%

73. Бабурин тўпни қўлига олиб, уни узоқроққа тепишга уринди, аммо кутилмаганда зарба посбон истаганидек чиқмади. Унинг бахтига ҳимоячилар тўпни яна дарвозабонга қайтариб берди.

71. Ўйиндаги устунлик мезбонлар томонга ўтди. 

63. Шомуродов "Динамо" дарвозасига берган зарба Евгеньев бошига тегди ва майдонни тарк этди. Ҳамюртимиз футболчидан узр сўраб қўйди.

62. Мезбонларда навбатдаги хавфли вазият: Игбун қанот орқали тўпни рақиб жарима майдончаси марказига ташлади, аммо берилган зарба ноаниқ.

59. "Динамо"дан хавфли ҳужум! Шимански қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо унинг ўйлагани амалга ошмади.

54. Шомуродов тўпни қабул қилиб, чап қанотда рейд амалга оширди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлади. Бироқ узатма ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди.

49. Байрамянг тўпни жарима майдончаси ичига ташлашга уринди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Черновнинг узатмаси дарвозага бурилиб кетди, бироқ посбон яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

47. Попов узоқ масофадан омадини синашга уриниб кўрди, аммо зарбадан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабон қўлига тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.

ТАНАФФУС

45+1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Шомуродов бу сафар иккинчи қаватдаги курашда ғалаба қозонди, аммо унинг дарвозага берган зарбаси ноаниқ чиқди.

43. Шомуродов иккинчи қаватдаги курашда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди. Ҳаммаси жойида, ҳужумчимиз ўрнидан туриб, ўйинни давом эттиряпти.

41. Игбун "Ростов" жарима майдончаси чизиғи устидан Бабурин дарвозаси томон зарба берди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

40. Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади ва қоида бузди.

38. Шомуродов!!! Элдор қанотдан бўлган узатмани қабул қилди ва даровзани нишонга олишга уринди, бироқ зарба ноаниқ.

33. Пенальти! Ростовликлар ўз жарима майдончаси ичида қоида бузди. Максимилиан Филипп пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

30. Мезбонлар ҳимояда кетма-кет хатога йўл қўйишмоқда, аммо "Ростов" рақибларини жазолай олмаяпти.

28. Игбун рақиб жарима майдончаси олдида бир футболчини алдаб, тўпни чапроқдаги жамоадошига узатди, аммо узатма кучли бўлгани учун тўп майдонни тарк этди.

26. Попов қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатди, Шомуродов тўпни дарвозага тўғирлашга уринди, аммо бўйи етмади.

23. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик "Ростов" томонда. Меҳмонлар ишончлироқ ўйин кўрсатишмоқда.

16. ШОМУРОДОВ! Ажойиб узатмадан сўнг Элдор рақиб майдончаси ичида тўпга эга бўлди ва дарвозага чап оёғида зарба берди, бироқ посбон тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди.

13. ГОООЛ! "Ростов" ҳисобни очди! Ионов қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди, "Ростов" сардори Попов эса дарвозани ишғол қилди. Ҳакам голдан олдин қоида бузилганини текшириш учун ВАРга мурожаат қилди. Норманн тўпни қўоплликсиз олгани исботланди.

8. Игбун Бабурин билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган эди, аммо ён ҳакам байроқчаси кўтарилган эди.

5. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Ионов зарба беришга уринди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтганидан сўнг Глебов ҳам омадини синаб кўрди. Ноаниқ.

1. Учрашув бошланди!


"Динамо" – "Ростов"

"ВТБ-Арена"

"Динамо": Шунин, Рауш, Плиев, Рыков, Евгеньев, Юсупов, Нойштедтер, Шиманьски, Морозов, Филипп, Игбоун.

"Ростов": Бабурин, Чистяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Норманн, Попов, Глебов, Байрамян, Ионов, Шомуродов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика