«Динамо» мухлислари Тошкентга боришади
12 мар 2017 08:40
Янгиликлар
«Динамо» мухлислари Тошкентга боришади
«Динамо» жамоасини ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 3-тури доирасида Тошкентга боришади.
Хабарингиз бор, дастлабки икки турда «Динамо»нинг ғалабаларига жамоа ишқибозларининг ҳиссаси катта бўлди. 3-тур доирасида «Динамо» 12 март куни Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари, эртага якшанба куни соат 9:00да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 9:30да жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Севимли жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни ҳам ушбу баҳсга боришга чорлаб қоламиз. Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+99897 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» - «Динамо» учрашуви 12 март, якшанба куни соат 17:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар