UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  5 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО Янгиликлар

«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО

«Динамо» жамоасининг жорий йилги натижалари Самарқанд аҳлини беҳад қувонтираётгани рост. Ижобий натижаларда жонкуяр мухлисларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.

Зеро, «Динамо» жамоаси қуйи лигада тўп сурганида ҳам суюкли жамоаларини ҳаттоки сафар ўйинларида ҳам ёлғизлатиб қўймаган ишқибозлар, Олий Лигадаги ҳар бир баҳсда – хоҳ уйда, хоҳ меҳмонда «Динамо»ни қўллаб-қувватлашдан тинишмаяпти. Бунга жавобан футболчилар ҳам муносиб жавоб беришга интилишмоқда ва ҳозирда мухлислар ва футболчилар бир оиладек бўлиб қолишган.

Хусусан, «Динамо»нинг муваффақиятли стартидан руҳланган жамоанинг жонкуяр мухлислари Наврўз байрами ва омадли старт муносабати билан 29 март, чоршанба куни «Динамо» клубини Самарқанд шаҳридаги «Навбаҳор» ресторанида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этишди. Тадбирни жамоанинг 40 йиллик фахрий мухлиси Абдуманнон Ҳожи бобо Қуръон-тиловати билан дуога қўл очиб, халқ хурсандчилиги йўлида жамоага куч ва ғайрат тилади. Миллий таомларимиз ҳалиса (ҳалим) ва сумалак тортилган байрам дастурхони атрофида юзга яқин иштирокчи – футболчилар, мураббийлар ва мухлислар бирга йиғилишиб, дўстона руҳда суҳбат қуришди.



Байрам тадбири якунида «Динамо» мухлислари фаоли, тадбир ташкилотчиси Шавкат Бурҳонов дўстона руҳдаги учрашув ҳақида гапириб ўтди.

«Авваламбор, бугунги мухлислар билан учрашувга ташриф буюрганликлари учун севимли жамоамиз «Динамо» клубига катта раҳмат. Футболчилар каби, мухлислар ҳам улар билан бир дастурхон атрофидаги учрашувдан бир олам таассурот олишди. Биласиз, Самарқанд аҳли футболсевар халқ. Жамоамиз бу йил бизни беҳад қувонтирмоқдаки, буни ҳар ўйин кунлари шаҳарда футбол байрами кайфияти сезилиб турганидан билса бўлади. Ўтган мавсумда жамоамиз қуйи лигадан чиққанлиги учун кўпчилик «Динамо»нинг муваффақиятига ишонмаган эди. Шунга қарамай, мураббийларимиз ёшлардан иборат бўлган ажойиб жамоани шакллантиришди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси Самарқанд учун, мухлислар учун майдонда бор кучини сарфлаётган экан, биз мухлислар уларнинг ҳар бирини бошимизга кўтариб юрамиз. Вақти келиб шу ўйинчилар мамлакат футболи шаъни учун ҳам тўп сурсалар бошимиз осмонга етади. Умидимиз бор, вақти келиб «Динамо» ҳам халқаро майдонда тўп суриб, Самарқандда ҳам Осиёнинг етакчи жамоаларини кўришни истардик. Ҳар ҳолда шаҳримиз ва мухлислар бунга муносиб. Олдинда бизни бутун бир мавсум кутиб турибди. Жамоамизни руҳини кўтариб, ҳар ўйинда, ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаб турамиз. Олдиндаги муҳим баҳсларда уларга омад ёр бўлсин деб қоламиз» - дейди ашаддий мухлис.



Ушбу тадбирдан туширилган суратларни сайтимизнинг «Галерея» бўлимидаги «Мухлислар билан учрашув – Наврўз-2017» фотогалереясидан томоша қилишингиз мумкин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика