«Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
11 июл 2020 16:16
Янгиликлар
«Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
10 июль, жума куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
«Динамо» жамоаси Ўзбекистон кубоги ва Про лига янги мавсумини кетма-кет мағлубиятлар билан муваффақиятсиз бошлаганлиги сабабли клуб раҳбарияти қарорига кўра, мавсум бошидан буён бош мураббий сифатида ишлаб келаётган Равшан Аҳмедов билан амалдаги шартнома икки томонлама ўзаро розилик билан бекор қилинди.
«Динамо» ПФК Равшан Аҳмедовга клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, мураббийнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.
Клуб раҳбарияти бир қатор мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи яқин орада маълум бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар