UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  16 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  40 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

"Динамо": Энг яхшилар тақдирланди Янгиликлар

"Динамо": Энг яхшилар тақдирланди

Теглар :  Динамо
«Динамо» жамоаси муддат аввал Олий Лига йўлланмасини қўлга киритгач, Самарқанддаги сўнгги ўйиндан кейин аксарият футболчи ва мухлислар тақдирланишди.

Жумладан, жамоанинг тажрибали ҳимоячиси, бутун мавсум давомида ёшларга ўрнак бўла олган Алексей Николаев клуб томонидан «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилди. Футболчига совринни Самарқанд вилоят Футбол Федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев топширди.

Биринчи Лигада энг кўп ўйин ўтказиб, энг кам гол (19) ўтказган Михаил Наумов «Энг яхши дарвозабон» деб эътироф этилди. Моҳир посбонга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғани Самарқанд вилоят «Динамо» Спорт Жамияти раиси Сервер Осмонов топширди.

«Динамо» жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси Амиржон Сафаров жорий мавсумда мавсумнинг кашфиётларидан бири бўлди. Сафаров чемпионат давомида «Динамо»нинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб, 23 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилардан бири бўлди. Айнан шу боис, у «Динамо»нинг 2016 йилдаги «энг яхши тўпурари» фахрий ёрлиғи ҳамда соврини билан тақдирланди. Унга совғани «Бунёдкор» ҳужумчиси Баҳодир Насимов топширди.

2016 йилги мавсум давомида «Динамо» жамоасини хоҳ уйдаги, хоҳ сафардаги ўйинларида ашаддий мухлис Шавкат Бурҳонов севимли жамоасини қизғин қўллаб-қувватлаб, мухлисларга ўрнак бўла олди. Фидойиликка жавобан ашаддий ишқибоз «Динамо» клуби томонидан «Йилнинг энг жонкуяр мухлиси» деб топилиб, фахрий ёрлиқ ва «Динамо» клуби футболчилари дастхати туширилган тўп билан тақдирланди.



«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика