UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  2 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  13 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  30 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  32 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3

«Динамо» - «Бунёдкор»: Самарқанддаги тарих ўзгарадими? Янгиликлар

«Динамо» - «Бунёдкор»: Самарқанддаги тарих ўзгарадими?

Суперлигада бу сафар ҳам айнан Самарқанддаги учрашув билан турга старт берилади.

Cўнгги турда амалдаги чемпион “Локомотив”ни мағлуб этган “Динамо” бу сафар Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Суперлига. 13-тур.
28 июнь, жума
ДИНАМО — БУНЁДКОР
Самарқанд, “Динамо” стадиони.
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Серазитдинов, Александр Сидоров, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов
ТВ-трансляция: Спорт ТВ
Чипта нархи: 10 000 сўм.
Ўйин вақти: 18:00

Ким қандай ҳолатда?
“Динамо” жамоаси жорий мавсумда Самарқанддаги ўйинларда мағлубият нималигини билмаяпти. Даврон Файзиев жамоаси ушбу турда ҳам ушбу ёқимли анъанани давом эттиришга интилишади. Клуб айни дамда 18 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра 6-ўринни банд этиб турибди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” ҳам Суперлигада 18 очко жамғариб, голлар нисбатига кўра, “Динамо”дан кейинги 7-ўринни банд этиб турибди. Ўтган тургача 3-ўринда бўлган “Қалдирғочлар” сўнгги турда Термизда мағлубиятга учраб, 7-ўринга пастлаганди.

“Динамо”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
8-тур. “Динамо” – АГМК – 1:0
9-тур. “Бухоро” – “Динамо” – 0:0
10-тур. “Динамо” – “Қизилқум” – 2:2
11-тур. “Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2
12-тур. “Динамо” – “Локомотив” – 2:1

“Бунёдкор”нинг сўнгги беш турдаги ўйини:
8-тур. “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 2:1
9-тур. “Локомотив” – “Бунёдкор” – 0:0
10-тур. “Металлург” – “Бунёдкор” – 0:2
11-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:1
12-тур. “Сурхон” – “Бунёдкор” – 2:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 21-ТЎҚНАШУВ

Олий Лига тарихида «Динамо» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро бугунгача 20 марта тўқнаш келишган. Самарқанддаги ўйин 21-тўқнашув сифатида тарихда қолади. Ушбу баҳсда “Динамо” “Бунёдкор”га қарши Самарқанддаги тарихни ўзгартириш мумкин. Сабаби, “Бунёдкор” тарихда Самарқандда мағлуб этилмаган.

Ўзаро учрашувлар тарихи статистикаси «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 16 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган – 2014 йилда Тошкентда Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада киритган голи эвазига.

Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 38:9. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 6, “Бунёдкор” эса 51 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро сўнгги олти учрашув:
12.10.2017 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2
12.10.2015 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:1
06.04.2014 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2
18.04.2013 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3
21.05.2012 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
15.04.2011 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1

Эски танишлар...

Бугунги кунда “Динамо”да фаолият юритаётган Воҳид Шодиев ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп сурган. “Қалдирғочлар” таркибида ҳам собиқ “динамочилар” бор. Хусусан, самарқандлик ҳимоячи Анвар Ғофуров бир неча мавсумдан буён “Бунёдкор”да тўп сураётган бўлса, Жавоҳир Қаҳрамонов 2017 йилда айнан “Динамо”даги ўйинлари билан мухлисларга танилган бўлса, Суҳроб Иззатов ўтган йили Про-Лигада “Динамо”нинг асосий футболчиларидан бирига айланганди.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика