UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  0 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  4 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  0 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  6 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  3 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4 22:50Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум  4 22:23Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди  7 22:06ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин  8 21:58Улуғбек Бакаев: "Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди"  2

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар Янгиликлар

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 4 та ўйиндан сўнг жамоалар қисқа танаффусга чиқишди.

Эндиликда улар эътиборни кубок баҳсларига қаратишади. Гарчи тур тўлиқ якунланмаган бўлсада бўлиб ўтган учрашувлардан қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Андижон" 16 йилдан сўнг Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. "Бургутлар" бу ишни охирги маротаба 2007 йилги мавсумнинг якунида амалга оширган. Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирган. 

- "Локомотив" 4 йилдан буён уйда "Андижон"дан устун кела олмаяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 2020 йил Андрей Фёдоров даврида рақиби устидан зафар қучган. Ўшанда "Андижон" устози Александр Хомяков бўлганди.

 

- "Динамо" 7 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб кетди. Самарқандликлар 2017 йилдан бери илк маротаба бу ишни уддалади. Бу йилда жамоа Олег Тюлькин бошчилигида ортга 1:1 ҳисоби билан қайтган. 

- Икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихида Суперлигада биринчи маротаба 0:0 ҳисоби қайд этилди.  

- "Бунёдкор" ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга оширди. "Қалдирғочлар" мавсумни кетма-кет 5 та ғалабасиз серия билан бошлади. Бунгача энг ёмон натижа 2 та ўйинни ташкил қилаётганди. 


- "Қизилқум" кетма-кет иккинчи йил Жиззахда "Сўғдиёна"га гол ура олгани йўқ. Бу баҳсларда бир хил ҳисоб қайд этилди (1:0).

- "Сурхон" мезбон мақомида беш йилдан сўнг ОКМКдан 3 очко тортиб олди. Термизликлар 2019 йилда уйда олмалиқликларни енгганди 1:0

- Асадбек Каримов ОКМКга қарши кетма-кет иккинчи ўйинда собиқ жамоасига гол уриб "Сурхон"га 3 очко келтирди. 2023 йил 2 та гол, 2024 йил 1 та гол. 

- "Сурхон" 5-турга келиб жорий мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди.

 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика