Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум
16 май 2024 22:50
Янгиликлар
Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум
Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби футболчиси Неймар жароҳатидан фориғ бўлди.
Бразилиялик ҳужумчи мамлакат терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Уругвайга қарши ўйинда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.
Айни пайтда у тикланиш машғулотларини олиб бормоқда. Сўнгги тиббий маълумотларга кўра, футболчининг ҳолати яхши.
Ар-Риёдия газетасининг хабарига кўра, Неймар ёзда янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун клуб сафига қўшилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар