UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   0 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  5 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  50 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Дилявер Ваниев: "Кейинги ўйинда жиддий ротацияларни амалга оширамиз" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Кейинги ўйинда жиддий ротацияларни амалга оширамиз"

Про-лига қолдирилган 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта “Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинда мағлуб бўлдик, хатоларимиз бор. Айрим вазиятларда совуққонлик етишмади. "Машъал" либосида майдонга тушдингми, шунга мос ҳаракат қилишинг керак. Ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик.

Навбатдаги ўйинда таркибда ротацияларни амалга оширамиз. Асосий хато тўпни қабул қилиш ва узатмаларда юзага келди. Иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйдик. Ҳозир ўйин эмоциясида қандай изохлашга ҳам хайронман. Такрор айтаман, кейинги турда жиддий ротацияларга қўл урамиз.

- "Машъал"нинг сўнги ўйинларда "Шўртан" билан ўйинларидаги натижалари салбий. Буни қандай изохлайсиз?

- "Шўртан" ғалаба қозонаётган бўлса, демак бизга маҳорат етишмаган ҳисобланади. Статистикалар бу ерда аҳамиятсиз, биз доим ҳам "Шўртан"га мағлуб бўлиб келаётганимиз йўқ.

- Бугун 2 та гол урган Муҳриддин Зоиров "Машъал" кўригида бўлган. Бироқ таркибга жалб этилмаганини сабаби нима?

- Бу футболчининг ўз ҳоҳишига кўра эди. Унинг қарори шундай экан, биз буни ўзгартира олмаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика