UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  2 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  21 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Дилявер Ваниев: "Бахтиёр Ашурматовнинг "Турон"даги фаолиятига муваффақият тилайман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Бахтиёр Ашурматовнинг "Турон"даги фаолиятига муваффақият тилайман"

Про-лиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда оғир ва курашларга бой ўйин бўлди. Бунга сабаб "Турон" ўз майдонида ғалаба қозониш учун жиддий ҳаракат қилди. Яқинда Яйпан клубига янги бош мураббий тайинланди. Имкониятдан фойдаланиб Бахтиёр Ашурматовга "Турон"да катта муваффақиятлар тилайман. Янги бош мураббий, ўйин услуби ўзгариши аниқ эди. Биз ҳам шундан келиб чиққан холда учрашувга тайёргарлик кўрдик. Жуда ҳаяжонга бой ўйин бўлди.

Биз ўйин давомида тўп назоратига урғу қаратдик. Рақиб сафида ҳужумкор ва агрессив футболчилар бор эди. Шу боис уларни тўпсиз қолдириш тўғри бўларди. 

- Легионер футболчи Микола Агапов сўнги учрашувларда нега майдонга туширилмаяпти?

- Агаповда жароҳат бор эди. Шу сабабдан ҳам у машғулотларда тўлиқ иштирок эта олмади. Иккинчи бўлимларда майдонга тушириб жисмоний имкониятларини тиклашга ва ундаги руҳий тушкунлик кайфиятини енгиб ўтишига эътибор қаратаяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика