UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  0 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  6 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  12 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  3 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  2 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  16 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  18 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик"

"Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Динамо" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи турданоқ бундай масъулиятсиз ўйнаш керак эмас. Клубимиз, қолаверса мухлисларимиз учун албатта аламли ачинарли. Бугун биринчи ўринда характер борасида рақибга ютқаздик. Йигитлар буни ҳис қилишгани йўқ. Нега бундай юз берди айтиш қийин. Деярли ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса иккинчи гол руҳан синдириб қўйди, дея оламан. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. 

- Жуда қисқа вақт ичида тўп ўтказиб юбординглар. Бугун асосий хато ҳимоядами ёки дарвозада?

- "Динамо" биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Улар ғалабага лойиқ. Жамоамда характер кўрмадим. Шу нарса мени хавотирга соляпти. Ютқазиш мумкин, ортиқча гап-сўз йўқ. Лекин ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. Курашларда ютқаздик. Яккакурашларда имкониятни бой бердик. 

- Бугун "Машъал" таркибида ёшлар кўп эди...

- Биласиз, "Машъал" доим ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратади. Академиямиздан чиққан икки нафар футболчини туширдик. Бундай ўйинларда тажриба керак. Хатолар бор, шу орқали керакли кўникмага эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика