UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  2 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  10 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  7 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими? Янгиликлар

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими?

Иккинчи даврани муносиб ўтказишни режалаштираётган "Навбаҳор" эртадан сўнг Чирчиқ туманида дастлабки йиғинни бошлайди.
Айни пайтда мураббийлар жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Асосий урғуни дарвоза ва ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратишмоқда. Маълумотларга қараганда Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор"), Мамур Икромов ("Металлург") ва бир-иккита ёш посбонлар билан музокаралар ўтказилмоқда.

Ўз навбатида ҳужумчилардан "Металлург", "Насаф" жамоаларида тўп сурган ҳамда жорий мавсум "Нефтчи"да ўзини кўрсата олмаётган Зоҳид Абдуллаев, йил бошида "Навбаҳор" йиғинларида иштирок этиб, кейинчалик ўз хоҳишига кўра "Оқтепа"га йўл олган Алишер Шоғуломов ва номи сир тутилаётган бошқа ҳужумчилар "лочинлар" таркибида кўриниш бериши мумкин.

"Бунёдкор"дан ижарага олинган Шукурали Пўлатов агарда "Навбаҳор"ни тарк этгудек бўлса, унинг ўрнига жорий йилда Фарғонада тўп сураётган собиқ "навбаҳорчи" Жаҳонгир Меҳмонов келиши мумкин. Ҳозирча Пўлатовнинг Наманганни тарк этиши мавҳум бўлиб турибди. Ўз навбатида "Бунёдкор" хориждан бошқа марказий ҳимоячи изламоқда.

Клуб раҳбарияти асли наманганлик бўлган, ҳозирда бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчиларни ҳам таркибга жалб қилишмоқчи. Билишимизча, "Локомотив"да асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтиши мумкин. Агар чиндан ҳам футболчига таклиф билан чиқишса, Жабборов ўз уйига қайтишга қарши эмас.

Ҳозирча жамоани тарк этувчилар маълум эмас. Йиғинлар бошлангач, кетувчилар номи аста-секин маълум бўлиб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика