UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  3 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Дилшод Жўраев: “Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради” Янгиликлар

Дилшод Жўраев: “Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради”

Кеча чемпионатимизнинг 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда Андижоннинг “Андижон” жамоаси ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилиб йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ушбу учрашувдан сўнг “Андижон” клуби футболчиси Дилшод Жўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кеча “Бухоро” клуби анча мазмунли футбол намойиш этди. Биз мухлисларимиз кўз олдида ҳужумкор футболни намойиш этмоқчи бўлдик, аммо рақибларимиз бизни қарши ҳужумда жазолаб кетди. Аввалига йўл қўйган қўпол хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик. Шундай бўлсада ҳужумларни асло сусайтирмадик ва янада катта куч билан олдинга ўтдик. Ҳисобни қисқартирган бўлсакда яна ўша қўпол хатолар туфайли рақибларимиз яна икки бор дарвозамизни ишғол қилди.  

Бу футбол. Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Баҳсдан сўнг кийим алмаштириш хонасида ҳам биринчи бўлиб мухлисларимиз ҳақида ўйладик. “Пахтакор”ни мағлуб этганимиздан сўнг ўз уйимизда иккита аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Биз янгиланган таркиб билан ўйнаяпмиз. Бир сафар яхши ўйин ўтказсак бошқа сафар ёмон ўйин ўтказяпмиз жамоада барқарорлик йўқ. Кечаги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Дилшод Жўраев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика