UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  1 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  4 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  1 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2

Дилшод Жўраев: “Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради” Янгиликлар

Дилшод Жўраев: “Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради”

Кеча чемпионатимизнинг 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда Андижоннинг “Андижон” жамоаси ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилиб йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ушбу учрашувдан сўнг “Андижон” клуби футболчиси Дилшод Жўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кеча “Бухоро” клуби анча мазмунли футбол намойиш этди. Биз мухлисларимиз кўз олдида ҳужумкор футболни намойиш этмоқчи бўлдик, аммо рақибларимиз бизни қарши ҳужумда жазолаб кетди. Аввалига йўл қўйган қўпол хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик. Шундай бўлсада ҳужумларни асло сусайтирмадик ва янада катта куч билан олдинга ўтдик. Ҳисобни қисқартирган бўлсакда яна ўша қўпол хатолар туфайли рақибларимиз яна икки бор дарвозамизни ишғол қилди.  

Бу футбол. Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Баҳсдан сўнг кийим алмаштириш хонасида ҳам биринчи бўлиб мухлисларимиз ҳақида ўйладик. “Пахтакор”ни мағлуб этганимиздан сўнг ўз уйимизда иккита аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Биз янгиланган таркиб билан ўйнаяпмиз. Бир сафар яхши ўйин ўтказсак бошқа сафар ёмон ўйин ўтказяпмиз жамоада барқарорлик йўқ. Кечаги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Дилшод Жўраев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика