UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  1 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  14 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  2 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   7 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2

Дилявер Ваниев: "Ботир Носиров фаолиятини якунлагани нотўғри маълумот. Муртозаев қўлини синдириб олди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Ботир Носиров фаолиятини якунлагани нотўғри маълумот. Муртозаев қўлини синдириб олди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлиш аламли. "Қизилқум" бугун ғалаба қозонди, лекин фикримча тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Оҳирги дақиқаларда ҳимояда бунлай қўпол хатога йўл қўймаслигимиз керак эди. Навбатдаги ўйинга тайёрланамиз ва хатолар устида ишлаймиз. Аламлиси ўтган тур ўз майдонимизда ҳам мағлуб бўлгандик, бугун эса бундай ҳолат. Мағлубият янада жиддийроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб бермоқда.

Ботир Носировнинг фаолиятини якунлагани нотўғри маълумот. Лекин, жамоамизда ўйновчи мураббий бўлиб қолган. Вазият шуни тақозо этгани учун уни майдонга тушурдим, асосий таркиб дарвозабони қизил карточка олган эди. Иккинчи дарвозабон эса жароҳат олган. Ботир Носировга ортиқча эътирозим йўқ. У фаолиятни якунласа ҳам жамоамизда мураббий сифатида ишлайверади.

Ҳумоюн Муртазоев қўлини синдириб олди, катта бўлмаган жаррохлик амалиётини ўтказди. Тикланиши учун эса вақт керак",- дейди Дилявер Ваниев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика