UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Болонья" - "Ювентус"  1 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  9 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси билан Про-лигада ҳам тўқнаш келгандик. Асосан қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйин ташкил этади. Тўпни назорат қилишга уриндик, тезкор қарши ҳужумлар қурбонига айланмасликка ҳаракат қилдик. Назаримда биз бугун вазифамизни яхши уддаладик.

- "Машъал" ёш таркиб ва ротациялар билан ОКМК билан сафар ўйинида ғалабага эришганди. Бугун ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаганига сабаб нима? Олмалиқдаги ўйин натижаси тасодифмиди?

- Ўша ўйинда ОКМК устунлиги сезилиб турганди. Биз ёш футболчилар билан рақибга бўш худудлар қолдирмасликка уриндик. Бу натижани тасодиф деб айта олмайман. Буни футболчиларнинг майдонда ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган ютуқ деб айтса бўлади.

- Навбатдаги турда "Арал академия" билан ўйнайсизлар. Бу жамоага ОКМК 16 та гол урди, "Бухоро" 7 та. Шундан келиб чиқсак, "Машъал" нечта гол урмоқчи?

- Буни олдиндан айтиб бўлмайди албатта. Биз ушбу ўйин орқали "Хоразм"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Ҳозир натижа ҳақида гапириш нотўғри, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- "Машъал"нинг кубок учрашувларидаги режаси қандай?

- Олдиндан қандайдир ваъдалар бермоқчи эмасмиз. Биз ОКМК билан ўйинда ғалабага эришдик, балки улар бизга нисбатан беписанд қарагандир. Биз хато ва камчиликлар устида кўпроқ ишласак, натижа яхши бўлади.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоа футболчиларига қандай фикрларни билдирган бўлардингиз?

- Биз уларга ишонамиз. Терма жамоамиз йигитлари кўзланган мақсадга албатта эриша олишади. Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибга эгамиз. Биз, бутун Ўзбекистон аҳли U-23 терма жамоамиз вакилларига омад тилашаётганига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
23 апр 20:18:48
Сирожиддин 4
Ассалому алайкум. Асрор ака яхшимисиз. Сизни футболчилик фаолиятиздан биламан. Сизга мухлис булганман. Мураббийлик ишларизга хам ривож тилийман. Хакикатдан хам тугри фикр билдирдиз бу ёшлар 23 жамоамиз кучли таркибга эга. Хаммамиз дуодамиз ёшлар 23 жамоамиз илохим юксак марраларга эга булсин. Омин оллоху акбар
   
23 апр 20:18:48
Сирожиддин 4
Ассалому алайкум. Асрор ака яхшимисиз. Сизни футболчилик фаолиятиздан биламан. Сизга мухлис булганман. Мураббийлик ишларизга хам ривож тилийман. Хакикатдан хам тугри фикр билдирдиз бу ёшлар 23 жамоамиз кучли таркибга эга. Хаммамиз дуодамиз ёшлар 23 жамоамиз илохим юксак марраларга эга булсин. Омин оллоху акбар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика