UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  4 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  13 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  141 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3

Диего Симоне: “ЧЛда “Реал”ни мағлуб этолмагандик. Бугун буни уддалладик” Янгиликлар

Диего Симоне: “ЧЛда “Реал”ни мағлуб этолмагандик. Бугун буни уддалладик”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне УЕФА суперкубогида Мадриднинг “Реал” (4:2) жамоаси уситдан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

“Захирадан майдонга тушган футболчилар бизга катта ёрдам беришди. Корреа, Витоло, Хименес ва Томас ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳисоб 2:2 бўлгач, футболчиларим ўйин “темпи”ни ошириб боришди. Бизда иқтидорли футболчилар жамланишган. Бугун улар ҳар томонлама ўзларини кўрсата олишди. Улар шундай ҳаракат қилишса, бизда ғолиб чиқиш учун кўплаб имкониятлар бўлади. Томаснинг майдонга тушиши ўйинимизни ўзгартириб юборди. 

“Реал” анчадан буён еврокубоклар финалида мағлуб бўлмаётган эди. Биз “Реал”га қарши финалларда ўзимиз истаган натижани қўлга кирита олмаганмиз. ЧЛда биз уларни мағлуб этолмадик. Бугун ғолиб чиқиш насиб этди. Бу ўзимизга бўлган ишончни кучайтиради. Бугун биз байрам қиламиз. Эртадан бошлаб “Валенсия”га қарши беллашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

Қаторасига икки марта финалда ютқазганимдан сўнг руҳий жиҳатдан қийин ҳолатга тушиб қолгандим. Келажагим ҳақида ўйлай бошлагандим. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг мавриди эмас. Бугун ғалаба қозондингми, сендан яхшиси бўлмайди. 

Биз учрашувни яхши бошладик. Костанинг тезкор голи бизга куч берди. Пеналти – ўйиннинг энг кутилмаган “нуқта”си бўлди. Шундан кейин тенг баҳс кечди. Ўзгаришлар ҳал қилувчи роль ўйнади – биз яхшироқ ҳаракат қила бошладик. 

Дисквалификация? Бугун минбарда жудаям совуқ эди. Яхши томони юқоридан туриб ўйинни томоша қилиш ва футболчиларнинг ҳаракатларини яхшироқ таҳлил қилиш имкониятига эгалигим эди. Аммо сен майдонда эмас экансан, жамоа ва ёрдамчилар билан алоқа йўқолади”, деди Симоне.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика