UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  0 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  9 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  4 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5

Диего Симоне: “ЧЛда “Реал”ни мағлуб этолмагандик. Бугун буни уддалладик” Янгиликлар

Диего Симоне: “ЧЛда “Реал”ни мағлуб этолмагандик. Бугун буни уддалладик”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне УЕФА суперкубогида Мадриднинг “Реал” (4:2) жамоаси уситдан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

“Захирадан майдонга тушган футболчилар бизга катта ёрдам беришди. Корреа, Витоло, Хименес ва Томас ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳисоб 2:2 бўлгач, футболчиларим ўйин “темпи”ни ошириб боришди. Бизда иқтидорли футболчилар жамланишган. Бугун улар ҳар томонлама ўзларини кўрсата олишди. Улар шундай ҳаракат қилишса, бизда ғолиб чиқиш учун кўплаб имкониятлар бўлади. Томаснинг майдонга тушиши ўйинимизни ўзгартириб юборди. 

“Реал” анчадан буён еврокубоклар финалида мағлуб бўлмаётган эди. Биз “Реал”га қарши финалларда ўзимиз истаган натижани қўлга кирита олмаганмиз. ЧЛда биз уларни мағлуб этолмадик. Бугун ғолиб чиқиш насиб этди. Бу ўзимизга бўлган ишончни кучайтиради. Бугун биз байрам қиламиз. Эртадан бошлаб “Валенсия”га қарши беллашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

Қаторасига икки марта финалда ютқазганимдан сўнг руҳий жиҳатдан қийин ҳолатга тушиб қолгандим. Келажагим ҳақида ўйлай бошлагандим. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг мавриди эмас. Бугун ғалаба қозондингми, сендан яхшиси бўлмайди. 

Биз учрашувни яхши бошладик. Костанинг тезкор голи бизга куч берди. Пеналти – ўйиннинг энг кутилмаган “нуқта”си бўлди. Шундан кейин тенг баҳс кечди. Ўзгаришлар ҳал қилувчи роль ўйнади – биз яхшироқ ҳаракат қила бошладик. 

Дисквалификация? Бугун минбарда жудаям совуқ эди. Яхши томони юқоридан туриб ўйинни томоша қилиш ва футболчиларнинг ҳаракатларини яхшироқ таҳлил қилиш имкониятига эгалигим эди. Аммо сен майдонда эмас экансан, жамоа ва ёрдамчилар билан алоқа йўқолади”, деди Симоне.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика