UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  5 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Дибала шуғулланишнинг ғалати услубидан фойдаланмоқда Янгиликлар

Дибала шуғулланишнинг ғалати услубидан фойдаланмоқда

"Ювентус"нинг аргентиналик иқтидорли футболчиси Пауло Дибала ўзини танқид қилди.


- Мен чапақайман. Хаттоки тиш тозалагични ҳам чап қўлимда ушлайман. Ҳар иккала оёғда ҳам бирдек ўйнашни истайман ва бунинг учун тинмай меҳнат қиляпман. Ўнг оёғимни ҳам кучайтириш учун ақлбовар қилмас ишларни бажаряпман. Ҳар куни ўнг оёғим билан ручкани олиб, ёзишни машқ қиляпман. Бундан ташқари мен кўзларимни ҳам шуғуллантирмоқдаман. Чунки бу менга майдонни кўра олишимда, жамоадошларимни жойлашувини олдиндан ҳис этишимда ёрдам беради. Шунингдек, мен ҳар куни алоҳида машғулот залига бораман. У ерда алоҳида дастур асосида шуғулланаман.
Масалан Криштиану Роналду 360дан ортиқ гол урган. Роналду ўнг оёқ билан ҳаракатланади. Лекин португалиялик юлдуз чап оёғимда ҳам бемалол тўп тепади.
Мен ҳам иккала оёғимда бирдек ўйнашни истайман ва бунинг учун қўлимдан келган барча ҳаракатни амалга ошираман.

Жанлуижи Буффон ўтган йили мени жуда илиқ кутиб олди. Ўшанда бизнинг ишимиз юришмаётганди. Чемпионатдаги 10 та учрашувдан кейин атига 4 очко жамғаргандик. Жижи шунда менга ёмон ўйинимиз учун уялишимиз кераклигини, масъулият юкини ҳамда қийин палладан қандай чиқиб кетиш кераклигини ўргатганди.
Мен шунда билгандим, "Ювентус" бу сен ўзингни оқлайдиган жой эмас, бу ерда фақат ғалаба ҳақида ўйлашга мажбурлигимни тушуниб етгандим.

Италия Суперкубоги ўйинидан кейин руҳан жуда чўкиб қолгандим. Ўшанда пенальтидан адашганим жамоага қимматга тешгани менга ёмон таъсир қилганди. Узоқ муддат руҳий чуқурликдан чиқа олмай юргандим. Ўша пайт ижтимоий тармоқдаги саҳифамда Майкл Жорданнинг гапидан иқтибос келтиргандим: "Ҳаётда ҳар доим хато қилавердим. Бу эса менинг муваффақиятимга сабаб бўлди".
Мени гол ургандан кейин нишонлайдиган ниқобим "Гладиатор" фильмидан олинган. Мен бу фильмни такрор ва такрор кўраман. Ҳаётда йиқилганингдан кейин туриб курашишинг керак.
Мени олдимда жуда кўп кераксиз баҳслашувлар бўлмоқда. Мени баъзан Месси билан тенглаштиришади. Лекин менга у билан рақобат қилишни кераги йўқ. Месси футболда деярли барча совринларни қўлга киритган футболчи. Мен эса энди йўлга чиқдим. Мен терма жамоада ҳам Месси билан муваффақият қозонишни истайман. Унинг ўрнида бўлишни эмас.


Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика