Дибала: "Палермо"га қарши ўйнаш бироз ғалати бўлади"

Aslanov Jasurbek
12 апр 2016, 16:10
Жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала тез орада сафга қайтишини айтди.

"Аҳволим яхши, шуғулланяпман. Тез орада сафга қайтаман деб ўйлайман. Уч йил олдин ўзим ўйнаган "Палермо"га қарши майдонга тушиш бироз ғалати бўлади, аммо ҳозир менинг вазифам - "Ювентус"га ёрдам бериш. Шу сабабли якшанба куни туринликларга очко олиб келишни ўйлайман. Бўшашиш мумкин эмас" - дейди Дибала.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Italia