

Бу ҳақда футбол журналисти Маттео Моретто ёзмоқда.
Инсайдер маълумотига кўра, Дибаланинг Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши эҳтимоли жуда юқори, энди клубдагилар унга катта умид билдирмаяпти.
Мореттонинг таъкидлашича, Дибала "Бока Хуниорс" билан музокаралар олиб бормоқда. Трансфер 2026 йил ёзида амалга ошиши мумкин.
Дибала фаолиятининг бошида Аргентинада "Институто" клуби сафида ўйнаган. 2012 йилдан бери эса ҳужумчи Италия А Сериясида тўп тепиб келмоқда. У "Рома"дан ташқари "Палермо" ва "Ювентус" жамоаларида ўйнаган.



