UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  9 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Ди Мария: "Уйимга ўғирликка тушишганидан сўнг, МЮда қолишдан маъно йўқ эди" Янгиликлар

Ди Мария: "Уйимга ўғирликка тушишганидан сўнг, МЮда қолишдан маъно йўқ эди"

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Манчестер Юнайтед"дан кетишига сабаблардан бири унинг уйидаги ўғирлик эканлигини таъкидлади.

"Қачон ПСЖга ўтишга қарор қилганман? Ёзда Копа Америкага кетдим, ўша пайтда ПСЖ варианти пайдо бўлган эди ва бу таклиф менга ёқди. Бир йил олдин бу ерга ўтишим мумкин эди, аммо эсингизда бўлса, молиявий фейр-плей туфайли келишув амалга ошмади. Аммо барибир Париждаман, тақдир бўлса керак.

Тўғрисини айтсам, оилам Манчестерда бахтли эмас эди. Аввалига яхши эди, кейин ҳаммаси ўзгарди. Жанубий америкалик учун Англияда яшаш осон эмас. Мураббий билан муносабатларимиз яхши бўлмади, шу сабабли ПСЖга ўтишни энг яхши йўл деб билдим.

Уйимдаги ўғирлик бу қарорга таъсир қилдими? Албатта, айниқса оилам бундан қийналди. Бундан сўнг Манчестерда қолишдан маъно йўқ эди. Қизим роса қўрқиб кетди" - дейди Ди Мария.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика