Дешам Бенземани кечирмайди
16 янв 2021 23:15
Янгиликлар
Дешам Бенземани кечирмайди
Франция терма жамоасининг бош мурабийи Дидье Дешам Карим Бенземанинг айбловларини ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади.
"Реал" форварди 2015 йилнинг ноябрида Матье Вальбуэна билан содир бўлган можародан кейин терма жамоадан чақирув олмай қўйган. Ўшанда у собиқ жамоадошини интим видеолавҳа билан "шантаж" қилишда айбланган эди. Бенземанинг ўзи эса Дешам уни ирқчилик сабабли терма жамоага жалб қилмаслигини айтган.

— Бу воқеани унутиш қийин, — Дешамнинг сўзларини келтиради "Football Espana". — Вақт ўтиши билан баъзилар унутиши мумкин, аммо менинг эсимда қолади.
Таркиб танлаш, тактика ва техник жиҳатлар ҳақида гап кетса, мураббийнинг танқидга учраши одатий ҳол. Аммо у чегарани бузди. Бу мен ва оиламга таъсир қилдиган номақбул ҳолатдир. Унинг сўзлари оғзаки ва жисмоний тажовузга олиб келиши мумкин. Буни ҳеч қачон унутмайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар