UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  1 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  4 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  3 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  23

Денис Коростиченко: "Келаси мавсум "Локомотив" Суперлигада қатнашади" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Келаси мавсум "Локомотив" Суперлигада қатнашади"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" — "Локомотив" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Биз ташаббусга эга эдик. Машғулотлардаги сингари ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. Қайсидир вазиятлардан фойдалана олдик, қайсиларидадир эса омадимиз келмади. Ўйлашимча, бизнинг фойдамизга ишлаган натижа адолатли бўлди. Андижонликлар ёш бўлса ҳам, яхши жамоа шаклланган экан. Уларни олдинда жуда кўп учрашувлар кутиб турибди. 

- Жамоанингиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Лекин ҳужумчиларингиз жуда кўп вазиятдан фойдалана олмади. Буни қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳали биринчи ўйин.  Шу боис, биринчи бўлимда бироз шошқалоқлик юзага келди. Бу хатоларни тўғрилаймиз.

- Бу йил Суперлигага қайси жамоалар йўл олади деб ўйлайсиз?

- Асосийси, "Локомотив" чиқади (кулади). Қолган жамоаларга мен жавоб бермайман. Келаси йил тезроқ Суперлигага қайтишга ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика