Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди
12 сен 12:48
Янгиликлар


Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди
Европанинг энг яхши футболчиси учун сўровномада ("Onze Mondial" талқинида) Дембеле рақиблари Ямаль ва Мбаппени ортда қолдирди.
Дембеле 32,5% овоз олди. Иккинчи ўринни "Барселона" вакили Ламин Ямаль (30%) эгаллади. Кучли учликка "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе кирди. У 12,5% овоз йиғди.
Усмон Дембеле ПСЖ учун 2024/25 йилги зафарли мавсумнинг бош қаҳрамони саналади, улар треблга эриша олдилар (Лига 1, Франция Кубоги, Чемпионлар Лигаси). Дембеле ўша мавсумда 53 ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Onze d'Or мукофоти – Франциянинг "Onze Mondial" журнали талқинига кўра, Европанинг энг яхши футболчисига бериладиган "Олтин тўп"нинг аналоги ҳисобланади. Ушбу мукофот "лаънат" деб ҳисобланади, чунки сўнгги икки йилда бу мукофотни Эрлинг Ҳоланд ва Винисиус Жуниор қўлга киритган, аммо улар якунда "Олтин тўп"ни ютмаган.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 23 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар