UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  11 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  51

Дембеле агенти “Барселона”дан илтимос қилди Янгиликлар

Дембеле агенти “Барселона”дан илтимос қилди

“Барселона” спорт директори Роберто Фернандес Бонильо Парижда “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Усмон Дембеленинг агенти билан учрашди.

Ушбу учрашув февральда Чемпионлар лигасининг “ПСЖ” – “Барселона” (4:0) учрашуви пайтида бўлиб ўтган. Бонильонинг тасдиқлашича, “Барселона” ҳали ҳамон 20 ёшли французнинг хизматларига қизиқмоқда. Футболчининг агенти эса Испан клубидан Дембеле трансфери бўйича Дортмунд клубига расмий таклиф билан чиқишни илтимос қилди. Агент “Боруссия” раҳбарияти билан яхши муносабатда эканлиги ва ушбу трансфернинг амалга ошиши учун ҳаркат қилишини айтди.

Аммо “Барселона” ҳозирча Дембеленинг трансфери бўйича Германия клубига таклиф жўнатмаган. Бундан ташқари асосий трансфер қилиниши лозим бўлган Марко Вератти (“ПСЖ”) ва Эктор Бельерин (“Арсенал”) бўйича ҳам расмий музокарани бошламаган.

Хабар беришларича, “Боруссия” ўз ҳужумчиси учун “Барселона”дан 90 миллион евро талаб қилмоқда. Mundo Deportivoнинг тахминича, ушбу трансфер 60 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Дембеле Бундеслигадаги дебют мавсумида 32 та учрашувда 6 та гол урди ва 12 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика