UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  19 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

"Дайди ўғил"ларнинг сериали Янгиликлар

"Дайди ўғил"ларнинг сериали

"А"дан "B" жамоага, "B"дан яна "A" клубига қайтган футболчилар ушбу ёзги трансфер ойнасида анча кўп қайд этилди.


Трансфер бозорини ларзага солган харид Манчестер шаҳридаги "Юнайтед" клубига тегишли бўлди.


"Манчестер Юнайтед" клуби академиясида таҳсил олган истеъдод соҳиби Поль Погба 2012 йили арзимаган чақа эвазига "Ювентус"га йўл олганди.
Орадан 4 йил ўтиб "Манчестер Юнайтед" клуби Погбани қўйиб юбориб қанчалик катта қилганини тушуниб етди ва туринликларга 110 миллион евро тўлаш эвазигагина дайди ўғилни ортга қайтарди. Ушбу трансфер амалга ошишини "Манчестер Юнайтед" жамоаси бошқарувига келган Жозе Моуринью истади ва клуб раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг талабини бажарди.
Ушбу "дайди ўғил" "Юнайтед"га анча қимматга тушганини эслатиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Поль Погбани "уй"га қайтиши футбол тарихидаги энг қиммат трасферга сабабчи бўлди.

Арзимаган чакана пул эвазига келган Поль Погбадан "Ювентус" клуби анчагина фойда қилишга улгурди. "Ювентус" Погбанинг хизматлари эвазига бир неча маротаба Италия чемпионлиги ва кубоги соҳибларига айланди ва камига якунда 110 миллион еврони қуртдай санаб олди.


Яна бир "дайди ўғил"га айланган футболчининг янги чўққига чиқиш палласи айнан "Ювентус"да содир бўлди.

Мадриднинг "Реал" клуби тарбиянувчиси Альваро Мората 2014 йили 20 миллион евро эвазига "Ювентус" сафига ўтади. Мората "Ювентус"даги илк мавсумидаёқ ёрқин ўйинлари билан кўпчилик меҳрини қозонади ва туринликларнинг ЕЧЛдаги муваффақиятли юришида катта хизмат қилади. Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган "Ювентус" ярим финалда "Реал"ни доғда қолдиради. Ўшанда "Реал"ни айнан Мората ўз голлари билан ярим финалда қолдириб кетади.
Ўтган мавсумда ҳам Мората "Ювентус" сафида самарадор ўйнайди ва унинг голлари "бьянконерилар"га жуда қўл келади. "Ювентус" Моратанинг хизматлари эвазига Италия Кубоги ва навбтадаги скудеттони қўлга киритади.

Аммо "Реал" Моратани "Ювентус"га сотаётган 3 йил ичида қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини шартномада алоҳида қайд этади ва якунда айнан шу банд туфайли мадридликлар "дайди ўғли"ни 30 миллион евро, яъни 10 миллион зарар эвазига яна ўзларига қайтариб олишади.


Дортмунднинг "Боруссия" клуби учун ушбу трансфер ойнаси ҳам муваффақиятли, ҳам бироз оғриқли ўтди.
Дортмунднинг "Боруссия" шарафини ҳимоя қилиб келган Матс Хуммельс ушбу ёзда ўзи таҳсил олган клуб "Бавария"га қайтди. Аксинча "Боруссия"да порлаган ва ушбу жамоадан чиққан истеъдодли футболчи Марио Гётце эса Мюнхендан ўз уйига, яъни Дортмундга қайтди. Ушбу жамоалар ўз тарбияланувчиларини ўзига хос "рокировка" қилишди, десак ҳам муболаға бўлмайди. "Дайди ўғил"ларнинг бири "Боруссия Д"га, иккинчиси эса "Бавария"даги уйидан қўним топди.


Ёзги қайноқ трансферларнинг яна бир кутилмагани Давид Луиснинг "Челси"га қайтгани бўлди.
Жозе Моуринью туфайли 2014 йили "Челси"дан кетишга мажбур бўлган Луисни жамоанинг янги бош мураббийи Антонио Контени қайтаришга қарор қилди."Челси"нинг бразилиялик "дайди ўғли" энди охирги икки мавсумдан буён ҳимоядаги юзага келаётган камчиликларни ёпиши керак бўлади.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика