Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин
24 июн 2022 19:37
Янгиликлар
Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа келгуси ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Manchester Evening News хабарига кўра, футболчининг янги шартномаси билан боғлиқ вазият ҳалигача аниқ эмас.
Де Хеанинг клуб билан амалдаги шартномаси келгуси мавсум охиригача амал қилади. Клубда шартномани автоматик равишда яна бир йилга узайтириш имконияти бор, аммо раҳбарият ундан фойдаланишга шошилмаяпти.
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг Де Хеанинг мураббий услубига мослашишига шубҳа қилмоқда, чунки испаниялик посбон оёқлари билан яхши ўйнамайди.
Эслатиб ўтамиз, Давид де Хеа 2011 йилнинг ёзида фаолиятини якунлаган Эдвин ван дер Сар ўрнига Мадриднинг "Атлетико"сидан "Манчестер Юнайтед"га ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар