UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  5 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  12 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  11 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  35 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  15 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари Янгиликлар

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари

Бир неча кун олдин Про лиганинг 1-тур учрашувлари якунига етди.

Бироз олдин тур рамзий терма жамоасини тақдим қилган бўлсак, навбат тур лауреатларига. 

Championat.asia сайти талқинига кўра Про лигада 1-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал").

Бу йил қишки трансферлар вақтида "Машъал" сафига келиб қўшилган Умиджон Ҳамроев илк турданоқ ўзини кўрсатишни бошлади. Шу куни "Қўқон-1912" жамоаси рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Муборакликлар посбони шу куни жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Умуман бу турда дарвозасини яхши қўриқлаган киперлар бир неча нафарни ташкил қилди. Якунда Умиджон Ҳамроев танловида тўхталинди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси  - Мўмин Мелиев ("Хоразм").

Жароҳат сабаб бир йилга яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказган Мўмин Мелиев яна катта футболга қайтди. Ҳужумчи қайтишини "Хоразм" сафида гол билан бошлади. "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда унинг ягона голи "Хоразм"га меҳмонда 3 очко келтирди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи  - Руслан Аҳмедов ("Хоразм").

Про лига жамоалари орасидан мавсумни фақат 2 та жамоа ғалаба билан бошлади. "Арал" уйда "Дўстлик"ни мағлуб этган бўлса, "Хоразм" сафарда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилишни уддасидан чиқди. Руслан Аҳмедов шогирдлари меҳмонда ўйнаганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилди ва ортга ютуқ билан қайтди. 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 мар 15:01:33
Dr_anonim
))
   
18 мар 00:39:06
Mansur Shayx
3ta nominatsiya ham yaxshi tanlanibdi.
Kelgusida ham omad ularga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика