UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   0 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   2 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  2 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  4 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  9

Далич: "Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз" Янгиликлар

Далич: "Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"

Хорватия термаси устози Златко Далич жамоа Миллатлар Лигаси плей-офф босқичига тайёр эканлигини таъкидлади

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жамоанинг Миллатлар Лигасининг плей-офф босқичига тайёргарлигига баҳо берди.

"Биз Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйнаган энг яхши ҳимоячимиз Йошко Гвардиолсиз қолдик, аммо жамоанинг аксарият аъзолари шу ерда. Хусусан, Лука Модрич. Осон ўйин бўлмайди, лекин мен оптимистман. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, ҳар доим бор кучимизни берамиз ва совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Мен жамоам билан жуда фахрланаман. Биз Миллатлар Лигаси финал турнирига чиқишга муваффақ бўлдик. Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз кўпроқ ютуқларга эришмоқчимиз", – деди мутахассис.

Миллатлар Лигаси ярим финалида Хорватия Нидерландияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин бугун 23:45 га белгиланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика