UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  7 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли тарзда мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли тарзда мағлуб этди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 7-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Сурхон" ўйини бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ


Ўйин ўз ниҳоясига етди. "Пахтакор" - "Сурхон" 3:1 

90+3. Сергеевнинг майдон марказидан йўллаган зарбасини Тўраев тўса олди.  

90+2. Аброр Исмоилов қўполлиги учун огоҳлантириш олди. 

90+1. Азиз Ибрагимов Машариповга нисбатан қўпол ўйнагани боис сариқ карточка олди. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Комиловнинг ажойиб узатмасидан кейин ҳимоячи хавфни бартараф эта олди. 

89. Акром Комиловнинг пасидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси тўпни олиб қўйди ва хавф тўхтатилди.

85. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг тепган тўпини Тўраев қийинчиликсиз қўлига ушлаб олди. 

83. "Пахтакор"да ўзгариш: Фарруҳ Сайфиев ўрнига Акром Комилов тушди.

79. "Пахтакор"да навбатдаги алмаштириш: Эрен Дердийок майдонни тарк этди, унинг ўрнига Игорь Сергеев тушди.

78. "Сурхон"да 2 та ўзгариш қилинди: Асрор Ғофуров ўрнига Муҳаммад-Али Абдураҳмонов,  Нуриддин Ҳасанов ўрнига Нурмуҳаммад Намозов тушди.

76. "Пахтакор" тўпга эгалик қилишда давом этмоқда.

71. "Сурхон" сафида ўзгариш кузатилди: Шерзод Каримов ўрнига Сардор Сулаймонов майдонга тушди.

70. "Пахтакор"да ўзгариш: Драган Черан ўрнига Аброр Исмоилов туширилди.

66. ГОООООООООООООООООЛ! Драган Черан ажойиб зарбаси билан ҳисобни оширди - 3:1! 

65. ЗАРБАААААААА! Чераннинг узоқдан йўллаган зарбасини Тўраев қийинчилик билан қайтарди. 

59. Машарипов Дердийокни бирга-бир вазиятга олиб чиқувчи пасни амалга оширди, бироқ ҳакамлар томонидан офсайд қайд этилди. 

58. Алижоновнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишди, бурчак зарбаси самара келтирмади. 

55. "Сурхон" таркибида 2 та ўзгариш: Шавкат Саломов ўрнига Беҳруз Шайдулов, Раҳматилло Бердимуродов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди.  

50. Жаҳонгир Меҳмонов Дердийокни йиқитганидан кейин "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди. Дердийокдан анча ноаниқ зарба.    

48. Ҳамдамов ўнг қанотга Алижоновга тўпни узатди, унинг ичкарига оширган узатмаси анча ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди 

Биринчи бўлим тугади, ҳозирча 2:1 

45+1. Кримец Асрор Ғофуровни йиқитгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

39. ГООООООООООООООООООООЛ! Сардор Собирхўжаев "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқувчи голни урди - 2:1! 

38. ГООООООООООООООООООЛ! Достонбек Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди - 1:1! 

33. УУУУХ!  "Пахтакор"нинг босими ва бир нечта зарбаларидан кейин Акбар Тўраев ўзини кўрсата олди. 

27. ЗАРБА! Касьян Кримец томонидан қоидани бузиш эвазига тўзтатилганидан кейин жарима зарбаси берилди. Абдуқаҳҳор Хожиакбаровнинг зарбасини Элдорбек Суюнов қайтара олди.  

22.  ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Пенальти! "Сурхон ҳужумчиси Касьян Элдорбек Суюнов томонидан йиқитилди. Пенальтини Касьяннинг ўзи муваффақиятли амалга оширди. 0:1! 

19. Асрор Ғофуровнинг ўнг қанотдан ҳужумга борди ва ичкарига узатма амалга оширмоқчи бўлди, узатма эса анча ноаниқ чиқди. 

18. ЗАРБА! Машариповнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

14. Ажойиб пасдан кейин Сайфиев бирга-бир вазиятга чиқди, лекин Акбар Тўраев ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб, хавфнинг олдини олди. 

11. "Сурхон" жамоаси ҳужумини Кримец бартараф этди. 

6. УХХ! Алижоновнинг ерлатиб узатган пасини Дердийок чиройли тарзда голга айлантирмоқчи бўлди. 

3. ЗАРБАААА! Алижоновнинг узатмасидан кейин Собирхўжаев ўзининг кучли зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди.  

1. ЗАРБАААА! Драган Чераннинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 

1. Учрашув бошланди!  

- Учрашув соат 20:00да бошланади.



Coca Cola Суперлига. 7-тур
2 июль, пайшанба
20:00 - ПАХТАКОР – СУРХОН 3:1 
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Рамиль Ильясов
 
Голлар: Касьян 22 (пен.), - 0:1. Ҳамдамов 38, - 1:1. Собирхўжаев 39, - 2:1. Черан 66, - 3:1

 "Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Эрен Дердийок.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 11.Игорь Сергеев, 21.Аброр Исмоилов, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 99.Жавоҳир Сидиқов,

"Сурхон": 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Раҳматилло Бердимуродов, 8.Шерзод Каримов, 10.Шавкат Саломов, 11.Александр Касьян, 19.Нуриддин Ҳасанов, 21.Аъзамжон Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 12. Азамат Аҳмедов, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Намозов, 17.Сардор Сулаймонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров 1997, 27.Азиз Ибрагимов, 27.Нурмуҳаммад Намозов, 38.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов.


Пахтакор

Достонбек Ҳамдамов - 38', Сардор Собирхўжаев - 39', Драган Черан - 66'

Суперлига. 7-тур

02/07/2020, 20:00

1
:
3
Тугади

Сурхон

Александр Касьян - 23'

45'
90'
38'  Достонбек Ҳамдамов
38'  Сардор Собирхўжаев
39'  Сардор Собирхўжаев
45'  Егор Кримец
66'  Драган Черан
66'  Сардор Собирхўжаев
70'  Драган Черан (Аброр Исмоилов)
79'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
83'  Фаррух Сайфиев (Акром Комилов)
90'  Аброр Исмоилов
23'  Александр Касьян
56'  Шавкат Саломов (Анваржон Ғофуров)
56'  Раҳматулло Бердимуродов (Беҳруз Шайдулов)
72'  Шерзод Каримов (Сардор Сулаймонов)
78'  Нуриддин Ҳасанов (Азиз Ибрагимов)
78'  Асрор Ғофуров (Муҳаммадали Абдураҳмонов )
90'  Азиз Ибрагимов

Рейтинг: +7   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика