UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  4 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  5 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  5 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп пенальтини қайси жамоа тепган ва қайси жамоа дарвозасига энг кўп 11 метрли жарима зарбаси белгиланган? Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп пенальтини қайси жамоа тепган ва қайси жамоа дарвозасига энг кўп 11 метрли жарима зарбаси белгиланган?

Биринчи давра кўрсаткичларини сарҳисоб қиламиз.

Ярим мавсум давомида ҳакам томонидан жами 42 маротаба 11 метрли жарима зарбаси белгиланган. Улардан 34 таси голга айланган. 8 та зарба эса стандарт амалга ошираётган футболчининг бошини чангаллашига сабаб бўлган. Баъзи ҳолатларда эса пенальти тегаётган жамоа футболчилари рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвоза киритишга муваффақ бўлган.

Биринчи даврада энг кўп "Навбаҳор" фойдасига (5 та) пенальти белгиланган. Наманганликлар уларнинг 3 тасинига голга айлантира олишган. Бу борада энг кам омади кулган жамоа "Сўғдиёна" ҳисобланиб, улар атиги 1 маротаба лотореяга эга бўлган, бироқ Жавоҳир Қаҳрамонов "Қизилқум" дарвозасини ишғол қила олмаган.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" дарвозасига эса ҳакам томонидан энг кўп пенальти белгиланган — 7 тадан. Навоийликлар дарвозасига тепилган стандартларнинг 5 таси голга айланган бўлса, пойтахтликлар томон йўлланган зарбаларнинг атиги 4 таси дарвоза тўридан жой эгаллаган. Шунигдек, "Бунёдкор" дарвозаси томон тепилган 5 та пенальтининг 2 тасигина голга айланган.

Учта жамоа — "Навбаҳор", "Олимпик" ва "Бухоро" жарима майдончасида ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилмаган.

Пенальтиларни самарали амалга оширишда "Пахтакор" ва "Нефтчи" етакчи — улар (аниқроғи, Черан ва Табатадзе) 4 та жарима зарбасининг барчасини аниқ амалга оширган. 

Ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш бўйича энг ёмон кўрсаткич эса "Сўғдиёна"га тегишли. Жиззахликлар қўриқчиси дарвозаси томон белгиланган 4 та энг яқин стандартнинг бирортасини қайтара олмаган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика