UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  13 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Coca Cola Суперлигаси-2022. Таблода энг кўп қайд этилган ҳисобни биласизми? Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси-2022. Таблода энг кўп қайд этилган ҳисобни биласизми?

Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги мавсуми ниҳоясига етди.

Мавсум давомида учрашувларнинг кўпчилигида дўстона ҳисоб қайд этилганининг гувоҳи бўлдик. 

Жумладан, 27 ўйин, яъни барча тўқнашувларнинг 15% ида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ушбу ҳисоб илк бор 2-турда "Насаф" – "Металлург" учрашувида, сўнгги бор 24-турда "Қизилқум" – "Қўқон-1912" баҳсида қайд этилган.

Ундан кейинги натижа 0:0 ҳисоби саналади. Барча ўйинларнинг 11% и, яъни 20 беллашувда ҳисоб очилмаган. Ушбу баҳсларнинг дастлабкиси 1-турдан ўрин олган "Олимпик" – "Сурхон" учрашувига, охиргиси эса 21-турда бўлиб ўтган "Қўқон-1912" — "Локомотив" тўқнашувига тўғри келади.

Рўйхатдаги учинчи поғона 1:2 ҳисобига тўғри келади. 18 ўйин (10%) мана шу ҳисобда поёнига етган.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум Тошкентнинг "Пахтакор" клуби чемпионликка эга чиқди. Улардан бир очко кам жамғарган "Навбаҳор" иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қаршининг "Насаф" жамоаси учинчи поғонани банд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика